UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Спартак" билан баҳсни "Пахтакор"нинг 5 футболчиси ўтказиб юборади ва "шерлар" эртага Москвага учади  2 22:35Европа Лигаси. Ўзил бугунги баҳсни оилавий сабаб туфайли ўтказиб юбориши маълум бўлди  2 22:14ЕЛ. "Аякс", "Севилья" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум  0 22:06ЕЛ. МЮ ва "Интер"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  5 21:55Каземиро: “Вальверде ҳақидаги фикрим нотўғри бўлган экан”  3 21:46Уммон чемпионатида 3та ўйинда 3та гол урган ўзбекистонлик ҳужумчи билан суҳбат  8 21:15Бундеслига. 23-тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2 21:00“Барса”нинг янги форварди кучли жиҳатлари, олдига қўйган мақсади ва кўплаб голлар урмоқчилигини айтди  7 20:50“Лион” устози: “Роналдуни қандай тўхтатиш мумкин? Унинг ўзи биз билан ўйнашдан воз кечади”  16 20:28АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди  7 20:20Ривалдо: “Барса” нега уни сотиб олди. нега?”  23 18:48Адама Траоре: "Менда "Реал"га ўтишда муаммоалар бўлмайди"  21 18:30ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  19 18:13"Ал Садд" етакчиси уч ойга сафдан чиқди  1 18:09"Ювентус" Погба учун 50-60 миллиондан ташқари яна бир ўйинчиси ҳам қўшиб бермоқчи  7

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик"

А ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтимизга интервью берди.

- Абдусамад ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Учрашувнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмади. Шундан келиб чиқиб, жамоамиз тактикасини ўзгартирдик. Биринчи бўлим ўрталарига келиб футболчиларимиз ташаббусга эга бўла бошлашди. Бизда вазиятлар юзага кела бошлади, пенальти ҳам тепдик, умуман олганда ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Танаффусда жамоамиз мураббийлари билан футболчиларга иккинчи бўлимда ўйинга яна қўшиш лозимлигини, учрашувда ташаббусни қўлларига олишларини айтиб ўтдик.
Иккинчи бўлимда жамоамиз биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин кўрсатди. Вазиятлар юзага келди ва голлар киритдик.

- Жамоангизда пенальти тепиш вазифаси кимга юклатилган?

- Доим такрорлайман, бизда ким ўша вазиятда тайёр бўлса, масъулиятни бўйнига олса ўша футболчи тепади. Энди кўпроқ Тошпўлатов, Каримовлар бу ишни бажариб келишарди. Бугун Исломбек Каримов бу ишни амалга оширди, афсус гол бўлмади.

- Рақиблар томонидан намойиш этилаётган учрашувларни кузатиб боришингиз табиий. "Оқ-тепа" жамоасида Павел Пуришкин кетма-кет учрашувларда гол киритаётганлигини инобатга олсак, демак у хавфли футболчи саналади. Бугунги ўйинда айнан Пуришкинни "ёпиш" учун сизда алоҳида режа бор эдими?


- Ҳа тўғри айтдингиз, биз рақиблар ўтказаётган учрашувларни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз ва уларнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Павел Пуришкин ҳақида биламан, лекин бугун уни зарарсизлантириш учун бизда алоҳида режа йўқ эди. Бизда ҳозир ҳар бир чизиқда рақобат кучли, ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишмоқда.

Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳини, барча "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Учрашувларга ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари навбатдаги учрашувларда ҳам стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришади.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг