UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1

Абдусамад Дўрмонов: “Плей-оффда менимча “Сўғдиёна” ғолиб чиқади” Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Плей-оффда менимча “Сўғдиёна” ғолиб чиқади”

Хабарингиз бўлса керак, бугун Олмалиқ шаҳрида келаси йил олий лигада иштирок этувчи ҳуқуқни берувчи плей-офф баҳси ўтказилади.

Унда олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси “Сўғдиёна” билан биринчи лигада 2-ўринни банд этган “Оқ-тепа” куч синашади. Бўлажак баҳс олдидан таниқли мутахассис Абдусамад Дўрмоновга мурожаат қилган холда фикрларини билишга қизиқдик.

- Ҳар икки жамоа учун ғалаба илинжида майдонга тушиши аниқ. “Сўғдиёна” сўнгги йилларда элитада иштирок этиб келмоқда. Уларда рақибга нисбатан тажриба катта. Шунинг эвазига ҳам жиззахликлар катта эхтимол билан ғалаба қозонади деб ўйлайман.  

- Бу кўпроқ руҳий холатга ҳам боғлиқдир. Сабаби “Бухоро”дан ўз уйида учралган аламли мағлубиятдан сўнг истайсизми йўқми йигитларда руҳий “синиш” бўлади. Бош мураббий Даврон Файзиев бу томондан жамоасини қай тариқа тайёрлай олганини ўйин кўрсатади.

- “Оқ-тепа”га келадиган бўлсак, уларда ўйинга қадар пухта тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Жамоа сафида илгари олий лигада ўйнаган футболчилар бўлсада, уларнинг вақти ўтган менимча. Таркибдаги кўп йигитлар ёшларни ташкил этади. Лекин тажриба қўл келиши ҳам мумкин. Боз устига жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилган. Астойдил ўйнаши турган гап.

- Фикримча жиззахликларнинг имконияти юқори. Қолганини вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика