UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  0 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  49 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ"

А ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Хоразм” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтмизга интервью берди.

"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. “Хоразм” яхши шаклланган ва тажрибали жамоа, улар ПРО-Лигада биринчи мавсум ўйнаётганлари йўқ, шу боис улар бугун учрашувда бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди.

Биз бугунга қадар қимматли очколарни йўқотиб бўлдик, бундан буёғига ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушишимиз лозим бўлади. Буёғи маррага оз қолди, энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ, уйдами сафардами ютишимиз шарт. Жамоамиз футболчиларига доим таъкидлайман, футболда ғалаба қўшимча иштиёқ беради, ижобий натижалар ўз-ўзига бўлган ишончни оширади.

Бугун таркибимизда йўқотишлар бор эди. Ўтган учрашувда қизил карточка олган ҳимоячимиз Жамшид Қобулов, шунингдек Алишер Абдувоҳидов жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Ўйлайманки, тез орада улар яна сафимизга қўшилишади. “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ, 25 нафар футболчининг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Шунчаки 11 нафар футболчи бошланғич таркибда майдонга тушади. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан майдонга туша олмайдими, демак уни ўрнини тўлдиришга ўша чизиқ вакили тайёр бўлиши керак, биизда шундай муҳит шаклланган. Айтганимдек, ўша 11 нафар футболчидан иборат бошланғич таркибни эса жараёндан келиб чиқиб, жамоамиз мураббийлари билан биргаликда аниқлаймиз. Бугун стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман", – дейди Абдусамад Дўрмонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика