UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  42 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  32 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Пахтакор” ОЧЛда кучли таассурот қолдирди Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Пахтакор” ОЧЛда кучли таассурот қолдирди

"Пахтакор" - "Металлург" учрашувидан олдин меҳмонлар мураббийи Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ўз фикрларини билдирди.

"Кейинги турдаги рақибимиз “Пахтакор” жамоаси бўлганлиги боис тошкентликларнинг Осиё чемпионлари лигасидаги охирги учрашувини синчковлик билан кузатиб бордим. Ростини айтиш керак, пахтакорчилар менда жуда илиқ таассурот қолдирди. “Ал Жазира”га қарши ўйинда жамоанинг барча чизиқлари фаоллик кўрсатишди. Айрим хатолар бўлди, бироқ якуний натижа клуб раҳбариятини ҳам, мухлисларини ҳам тўлиқ қаноатлантирди. “Пахтакор”да плей-оффга чиқиш учун реал имконият пайдо бўлди.

Пахтакорчиларнинг ғайрат-шижоати, майдоннинг ҳар бир қаричи ва ҳар бир тўп учун фаол курашганликлари таҳсинга сазовор. Олдинги учрашувларидан “Ал Жазира”га қарши ўйини тубдан фарқ қилди. Айниқса, дарвозабон Никита Рибкинга алоҳида таҳсин айтиш керак. жамоанинг муваффақиятида унинг ҳиссаси катта бўлди. Менга шунингдек, жамоа таянч ярим ҳимоячилари Шерзодбек Каримов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, ҳужумчи Игорь Сергеевларнинг ҳаракатлари ҳам маъқул бўлди.

Футболчилик фаолиятининг катта қисми “Пахтакор” сафида ўтган. Мамлакатимизнинг бош жамоаси стадионига ҳамиша улкан ҳаяжон билан қадам ташлайман. Зеро бу ўйингоҳ минглаб, миллионлар чарм тўп ишқибозларимизнинг хурсандчилик онларига шоҳид бўлган. Не не юлдузлар бу ерда тўп суришмаган дейсиз. Шу маънода муқаддас стадиондаги муҳит, таассуротлар доимо ўзгача, юракдан ва самимий бўлади.

Бевосита “Металлург”нинг амалдаги чемпионга қарши ўйинига тайёргарлиги ҳақида тўхталадиган бўлсам, учрашувга жиддий ҳозирланяпмиз. Пахтакорчилар таркиби жуда кучли ва уларга қарши ўйин биз учун осон кечмайди. Бундан ташқари бизнинг таркибимизда ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўзгаришлар бўлди. Таркиб ёшарди дейиш мумкин. Янги, ёш ўйинчилар билан эса чемпионга қарши туришнинг ўзи бўлмайди. Қолаверса, “Пахтакор” кетма кет дуранглар туфайли пешқадамлардан бироз ортда қоляпти. Тошкентликлар бу ёғига ҳар битта ўйинга икки ҳисса куч билан тушишлари аниқ. Бизни хурсанд қиладиган жиҳат Жаҳонгир Абдумўминовнинг дисквалификацияси тугаб, сафга қайтганлигидир. Сафимизда жароҳатланганлар йўқ. Насиб бўлса барча ўйинчиларимиз бор куч ва маҳоратларини намойиш этишади. Ижобий натижа учун тўп сурамиз", - дейди Маъруфалиев.

"Металлург" матбуот хизмати

 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика