UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Абдумалик Ҳакимов: “Курслар биз учун омадли ўтмоқда” Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов: “Курслар биз учун омадли ўтмоқда”

Аввал хабар берганимиздек, Чиғатойда мураббийлар учун навбатдаги ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда. “В” лицензиясига бўлаётган ўқишда “Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ҳам иштирок этмоқда.
- “В” лицензияси учун ўтаётган мазкур курслар биз мураббийлар учун омадли бўлмоқда десам янглишмаган бўламан. Негаки, курс давомида бир нечта мутахассисларнинг таълимини олдик. Аввалига Ислом Аҳмедов бошчилигида старт олди. У кишига “Навбаҳор”дан таклиф бўлгач, курсга ОФКнинг яна бир инструктори Усмон Тошев бошчилик қилиб, бизга ўз маърузалари билан билим берди. Усмон Қудратович ҳам яқинда хориж жўнаб кетди. Эндиликда бизга Фарҳод Абдуллаев устозлик қилмоқда. ОФК инструктори ва олий лига назоратчиси бўлган Фарҳод Алишерович ҳам турли видео тасмалар билан сабоқ бериб келмоқда. Буларнинг ҳар биридан турлича билим олдик. Албатта ҳаммаси келажакда асқотиши табиий. Асосийси ранг-баранглик бор.

- Ўқиш билан бирга Тошкентдаги расмий баҳсларга бориб, таҳлил қиляпмиз. Хусусан “Пахтакор” ва “Бунёдкор”ни ОЧЛ доирасидан ўрин олган уйдаги баҳсларига ташриф буюрдик. Хулласа курс ҳақида фикрим ижобий. Ажойиб таассурот қолдирмоқда. Бу мен учун муҳим эди.

- Ўқиш якунида олган билимларимиз асосида реферат ёзиб, имтиҳон топширамиз.

- Мен ва ёрдамчим Илҳом Зайлобиддинов айни дам “В” лицензияси учун ўқиётган бўлсакда, “Цементчи”да ишлар режа асосида кетмоқда. Бошқа ёрдамчи мураббий бор. У билан ҳар куни боғланиб, клуб холидан хабар олиб турибман.

- 5 март куни футболчилар Тошкентга келиб, тиббий кўрикдан ўтиб кетди. Шунда ўйинчилар билан ҳам гаплашиб олдик. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Фақат Умид Боқиев билан хайрлашганимизи айтиб ўтишим керак. Марказий ярим ҳимоячи билан шароитлар борасида келиша олмадик. Унинг ўрнига “Нефтчи”дан Алишер Файзуллаевни ижарага олганмиз – дейди Абдумалик Ҳакимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика