UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Дембеле — Чемпионлар лигаси мавсумининг энг яхши футболчиси. ПСЖ вингери финалда 2 та голли узатмани амалга оширди ва 15 та ўйинда 14 (8+6) очко тўплади  0 21:01ПСЖнинг 7 нафар футболчиси, Рафинья, Ямал, Бастони ва Райс EЧЛ мавсуми жамоасидан жой олди  2 20:25"Тоттенхэм" Постекоглуни истеъфога чиқаради, унинг ўрнига асосий номзод маълум  2 19:58"Арсенал" Гёкереш трансфери бўйича қарор қабул қилди  3 19:30Про лига. "Жайхун" меҳмонда "Олимпик"ни мағлуб этди  1 19:03Россия кубоги. "Ростов" ва ЦСКА ўртасидаги суперфинал учун таркиблар маълум  14 18:40Ўзбекистон U-17 Чили ва Боливияга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди  5 18:18Расман: МЮ 62,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  3 17:30"Ман Сити" икки ярим ҳимоячи учун 100 млн евро сарфлайди  1 16:41Хосеп Гвардиола "Ман Сити"дан Доннаруммани сотиб олишни сўради  3 16:05"Арсенал" ва "Ливерпуль" Педро учун беллашади  2 15:36Регилон Францияга йўл олиши мумкин  0 14:38"Ливерпуль" АПЛдан ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 14:16Рюдигер "Ал Ҳилол"нинг катта маошли таклифини рад этди  2 13:43"Ливерпуль" Ла Лигадаги футболчини нишонга олди  13

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди

Теглар :  СурхонПРО-лига
ПРО-Лига иштирокчиси Термизнинг “Сурхон” жамоаси 7 июлдан ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоа кеча Тошкент вилоятининг Чорвоқ тоғ тизимида йиғилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилиши режалаштирилган. Албатта, мухлисларни таркибда юз бераётган ўзгаришлар қизиқтириши турган гап. Олинган маълумотларга кўра, кеча “Сурхон” сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилган. 

Жумладан Қаҳрамон Маҳамаджонов (“Истиқлол”), Элбек Равшанов (“Нурафшон”), Жамшид Юсупов (“Металлург”), Сергей Прохоров (“Қизилқум”), Сирожиддин Аллаев (“Регар Тадаз”, Тожикистон), Отабек Аҳмаджонов (“Нефтчи”) ҳамда Бобур Фарҳодов (“Хоразм”) каби ўйинчилар айни дамда Шквирин жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Айтишларича “Сурхон” мураббийлар штаби биринчи давра жамоа шарафини ҳимоя қилган Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиев билан ҳамкорликни тўхтатган.
Ишқибозлар яхши билишса керак, бош мураббий Дилшод Нуралиев истеъфога чиққач, унинг яқин ёрдамчилари Рифкат Акрамхўжаев, Икром Ибрагимов ва Алексей Рошин ҳам жамоа билан хайрлашганди.

Игорь Шквириннинг ёрдамчилари эса маълум бўлди. Булар – Абдумажид Тоиров, Абдумалик Ҳакимов ва Геннадий Кочневдир. Сурхондарё футболи тарбияланувчиси бўлган Тоиров охирги пайтлар “Пахтакор” академиясида селекция ишлари бўйича мураббийлик қилиб келаётганди. Ҳакимов эса жорий мавсумнинг биринчи қисмида “Нефтчи”да фаолият юритди. Бухоролик Кочнев эса ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди. Эндиликда ушбу мураббийлар “Сурхон”да Игорь Анатольевичга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика