Абдумалик Абдуллаев “Навбаҳор”га қайтди
20 янв 2016 12:51
Янгиликлар
Абдумалик Абдуллаев “Навбаҳор”га қайтди
Тошкентдаги йиғин давомида “Навбаҳор” таркибига ҳар куни янги футболчи қўшилиб келмоқда.
Бугун таркибга ўтган мавсумни “Андижон”да якунлаган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев қўшилди. Абдумалик олдинги мавсумларда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилганди. Дарвоқе, Абдуллаев “Андижон”ни тарк этгач “Олмалиқ” ва “Сўғдиёна” жамоаларининг йиғинларида кўриниш берганди.
Шу кунларда “Навбаҳор”га яна бошқа наманганлик бўлган футболчилар қўшилиши кутилмоқда. Улар орасида Мирзоҳид Ғофуров ва Ғиёс Комилов (иккиси ҳам “Машъал”) лар бор.
Ўз вақтида “Навбаҳор”да тўп тепган Сефер Алибаев жамоага легионерларни олиб келиш борасида кўмак бермоқда. Олександр Пишурни ҳам Алибаев жамоага жўнатган. Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг “Динамо” клубининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ҳам Наманган жамоасида пайдо бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар