UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  5 07:22Бугун ФИНАЛ  6 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  13 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3

Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз» Янгиликлар

Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»

«Андижон» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти.

Абдулвоҳид Ғуломов «Бургутлар»нинг янги мавсумга тайёргарлигининг Тожикистондаги йиғинида фаол қатнашди ва клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Абдулвоҳид, «Андижон»нинг Тожикистондаги йиғини якунланди. Таассуротлар қандай?

- Худога шукр, қишки йиғиндаги биринчи тайёргарлик босқичимиз ҳисобланган Тожикистондаги машғулотларимизни тугатиб олдик. Биринчи ўқув-машғулотимизда асосан жисмоний ҳолатимизни юқори даражага олиб чиқишга эътибор қаратдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари бўйича ишладик. Майдонда ва тренажёр залида аъло даражада шуғулландик. Кейинги Туркияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинимизга тайёрмиз. У ерда жамоавий ўйинимизни тиклаб олишга урғу берамиз ва шу боис бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Бунинг учун бизга вақт етарли, деб ўйлайман. Туркиядан чемпионатга тайёр ҳолатда қайтамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Жамоа қишки таътилдан қандай кайфиятда қайтди, масалан ўзингиз?

- Албатта, 2024 йилдаги мавсумни ажойиб кайфиятда тамомладик. Яхши хордиқ чиқардик. 2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз. Ишонамнки, ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- «Андижон»нинг янги мавсум учун мақсадлари жиддий. Ўтган йили Кубокни қўлга киритди. Бу йил Осиё Чемпионлар лигаси 2 да қатнашади. Шунга яраша таркиб шакллантириляпти. Янги футболчилар келяпти ва улар билан мослашиш қандай кечяпти?

- Ҳа, биз илк бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Ундан аввал ўзимизни чемпионатимиз ва Суперкубок ўйинимиз бор. Максимал равишда чемпионатни яхши бошлашга ва Суперкубокни қўлга киритишга, керак бўлса 120 фоизга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ОЧЛда ҳам муносиб қатнашамиз. Албатта, сафимизда янги футболчилар бор. Уларнинг бир нечтаси илгари «Андижон»да тўп суришган. Ҳаммаси жойида. Уларни жамоамизга киришиб кетиши қийин бўлади, деб ўйламайман. Бу борада ҳеч қанақа муаммо йўқ.

- Ҳимоячи сифатида сизга чемпионатимизда хавф туғдирадиган футболчи ким?

- Буни вақт кўрсатади. Лекин мен биринчи навбатда ўз ишимни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Буни Худо хоҳласа чемпионатда кўрсатаман.

- Мухлислар жамоадан кўп нарса кутишяпти. Улар учун нима деган бўлардингиз?

- Фан-клубимиз Ўзбекистонда биринчи рақамли. Буни барча яхши билади. Биз уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Ҳар доим биз билан бирга бўлишади. Қўллаб-қувватлашлари майдонда бизга катта куч бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика