UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  12 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  4 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

Абдулла Бўриев: «Карантиннинг фойдали томонлари бор» Янгиликлар

Абдулла Бўриев: «Карантиннинг фойдали томонлари бор»

Футзал бўйича «Бунёдкор» жамоаси аъзолари ҳам карантинга қатъий амал қилган ҳолда уйда якка тартибда машғулот ўтказмоқда.

- Карантин вақтида «Уйда қолинг!» шиорига қатъий амал қилган ҳолда уйда, оила даврасидаман. Фарзандларимнинг дарсларига ёрдам беряпман, турли йўналишдаги китобларни мутолаа қиляпман. 

Футзалчиларга тўхталадиган бўлсам, ҳамма ўйинчиларга юкламалар берилган. Улар ҳам уйда қолиб, якка тартибда шуғулланяпти. Машғулотлари ёзилган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлар орқали каминага жўнатишмоқда. Албатта ҳозир тўп билан ишлашни, тактик машғулотлар ўтказишни иложи йўқ. Шунинг учун ҳеч бўлмаса жисмоний ҳолат маромида бўлса, қолган жиҳатларни машғулот ўтказишга рухсат берилганидан кейин тиклаб олиш мумкин. 

Бизга маълум қилишларича, карантин якунланганидан сўнг машғулот ўтказиш учун ўн кун вақтимиз бўлади. Шундан кейин чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Ўйлайманки, бу ўн кун бизга етарли. Аслида 10 кун кам, аммо вазиятдан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, шу кунлар ичида жамоани қисман бўлсада чемпионатга тайёрлаб оламиз. Мураббийлар штаби билан бу қисқа вақт ичида қандай ишларни амалга оширишимиз лозим эканлигини, нималарга аҳамият беришимиз шартлигини муҳокама қиляпмиз. Қолаверса, ҳамма жамоаларга бир хил имконият берилади ва табиийки, ҳеч кимнинг устун тарафи бўлмайди. Асосийси, ўйинчилар соғлом, ҳеч кимда жароҳат ёки касаллик йўқ. Карантиннинг фойдали томонлари шундаки, футзалчилар ўйинларни, жамоадошларини соғинган.  

Тақвимга келсак, бу ҳеч кимга муаммо туғдирмаса керак. Сабаби, режага кўра, бир ҳафтада битта тур ўтказилиши мумкин экан. Фикримча, бу йигитларга оғирлик қилмайди. Бундай тиғиз тақвимларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйинчиларни бу масала бўйича «пишган», десам муболаға бўлмайди. Асосийси, мавсумни давом эттириш. Битта турдан кейин ҳаммаси аввалгидек давом этади, деб ўйлайман. Кузда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиши ва унда терма жамоамиз қатнашиши лозим. ПФЛ қитъа биринчилиги ўтказиладими-йўқми, шу бўйича ОФКга хат билан мурожаат қилган. Агар Осиё чемпионати ўтказиладиган бўлсак, терма жамоанинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон чемпионати уч даврали тизимда бўлади. Мабодо қитъа биринчилиги бу йил ўтказилмайдиган бўлса, унда бизнинг чемпионат одатдагидек тўрт даврали тизимда давом этади, - дейди Абдулла Бўриев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика