UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  2 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  5 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим” Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим”

2018 йилдан буён “Бунёдкор” клубида тўп тепиб келаётган Абдулла Абдуллаев фаолиятини АГМКда давом эттирадиган бўлди.

 Футболчи олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шундан сўнг у билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- “Миржалол ака Қосимовнинг таклифи билан АГМК билан келишувга эришдим. Клуб мен билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётганди. Шу вақтда мен “Бунёдкор” раҳбарияти билан ҳам гаплашиб олгандим. Чунки яширинча музокара ўтказишни истамагандик. Барчаси яхши кечганидан сўнг олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзоладим",- дейди Абдулла Абдуллаев.

АГМКдаги рақобат ҳақида

- Албатта, рақобат бор жойда доимо ўсиш кузатилган. Бу жамоада ҳам кучли рақобат борлигини биламан. Мен бунга тўлиқ тайёрман. Ўз устимда кўпроқ ишлашда давом этмоқчиман. Агарда АГМКдаги рақобатдан чўчиганимда, бу клубга келмаган бўлардим. 

“Бунёдкор”ни тарк этиши борасида

- Биласизми, “Бунёдкор”да ажойиб мавсумларимни ўтказганман. Шу даражага келишимга айнан ушбу жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Ёшлигимдан тарбиялаган клубим ҳисобланади. Албатта жамоани тарк этиш осон бўлгани йўқ. Қийин қарорлардан бирини қабул қилдим. Менинг қароримни тўғри тушунишгани учун клубнинг раҳбарияти, мураббийлари ва бошқа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Бошқа жамоалардан таклиф тўғрисида

- Яширмайман, бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен ҳозир уларни номларини айта олмайман. Чунки ҳурматсизлик қилган бўламан. Лекин менга ишонч билдириб, ўз сафига чақирган жамоаларга раҳмат. АГМКни танлашимда дадам билан маслаҳат қилган ҳолда шундай қарорга келдим. 

Янги мавсум борасида

- АГМК билан шартнома имзолашимдан аввал жамоа бош мураббийи Миржалол ака Қосимов билан гаплашдим. Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, мамлакат чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Шу мақсадларни амалга ошириш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Ишонаманки, қўйилган вазифани бажарган ҳолда клуб тарихини ёзишни уддасидан чиқа оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика