Абдулла Абдуллаев: “Мақсадимиз – ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш”

Оқил Абдубарноев
5 дек 2022, 21:14
АГМК ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев жамоасининг ушбу мавсумдаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

Мавсум якуни борасида

- Олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасига тўғридан-тўғри йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Мақсадимиз йўлида интилдик. Лекин буни бажара олмадик. ОЧЛга йўлланма олдик, лекин саралаш орқали ўз иштирокимизни бошлаймиз.

Эгаллаган ўрни ҳақида

- Ўйлашимча, биз мавсумни 4-ўринда тугатишимизга сабаб таркибимиз янгиланди. Ўз ўйинимизни топиб олиш учун вақт керак бўлди. Мавсум ўртасига келиб бир-биримизни тушуна бошладик. 

ОЧЛ саралаши хусусида

- Биз ҳам бошқалар сингари саралаш баҳсларини муваффақиятли тугатишга интиламиз. Ўйлайманки, АГМКда имконият бор ва ундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Асосий мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш.

Кейинги мавсум ҳақида

- Назаримда кейинги йилги мавсум янада қизиқарли ўтади. Чунки 90 фоиз жамоалар ҳозирги таркибни сақлаб қолишга уринади. Бу эса клубларни янада кучли бўлишини ва чемпионат баҳслари қизиқарли ўтишини таъминлади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia