

– Янги мавсумни яхши кайфиятда бошлаяпман. Хитойдаги муваффақиятдан сўнг хукуматимиз бизни юқори даражада тақдирлади. Айниқса Тошкентдаги кутиб олиш жараёни бизда катта таассурот қолдирди. Очиғи, бундай шарафни кутмагандик, – дея гап бошлади Осиё чемпиони.
– Куни кеча “Нефтчи” жамоаси билан расман шартномангизни узайтирдингиз. Бу хабар фарғоналик мухлисларни қувонтирди. Бўлажак режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?
– Мен ҳам яна қадрдон жамоамиз сафига эканлигимдан хурсандман. Янги мавсумдан умидим катта. “Нефтчи”га фойдам тегса дейман. Насиб қилса, Суперлига-2018да фарғоналик мухлисларни хурсанд этадиган натижалар қайд этамиз, – дейди Абдужамол Исроилов.




