UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  17 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  15 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7

Аббос Махсталиев: “Бухоро жамоасига қарши баҳсда имкониятлар тенг” Янгиликлар

Аббос Махсталиев: “Бухоро жамоасига қарши баҳсда имкониятлар тенг”

Олий лига 12-тур доирасидаги “Бухоро” – “Нефтчи” баҳси аввалида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Аббосбек Махсталиев “Нефтчи” матбуот хизматига интервью бериб ўтди.
- Мухлисларни “Бухоро” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги қизиқарли беллашув кутмоқда. Ўта шиддатли ўйин бўлишини таҳмин қилиш мумкин. Бўлажак баҳс борасида гапирадиган бўлсам, Бухорода кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Мезбон жамоа минглаб мухлислари кўз ўнгида ғалаба учун ҳаракат қилиши табиий. “Бухоро” таркибида бир қатор номдор ва тажрибали ўйинчилар ҳаракат қилади. Мисол тариқаси Шавкат Саломов ҳамда Азиз Ибрагимовларни келтириб ўтишим мумкин, - дея ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди футболчи.

 - Бухоро клуби каби бизга ҳам очко жуда зарур. Шу сабабли, майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушамиз. Ўйинга жиддий тайёрландик. Тўғри мавсум старти бироз омадсиз бўлди. Бироқ секин-аста жамоамиз ўз ўйинини топмоқда.  Яхши биласиз, сўнгги 3 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозондик. Бу муваффақиятлар шунчаки омад ёки тасодиф эмаслигини исботлаш учун ҳам навбатдаги турда зафар қучишимз керак. Хозир исталган рақиб билан ўйнаса бўлади. Фикримча, Олий лигадаги клубларнинг савияси деярли тенг. Лекин “Локомотив” клуби бу фикримдан мустасно. Улар бу йил мамлакат чемпиони бўлишлари мумкин, - деди Аббос Махсталиев.
 
“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика