Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАдаги жамоадоши "Андижон" йиғинига қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2024
Айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Андижон" жамоаси селекция ишларини ҳам давом эттирмоқда.

"Бургутлар"нинг Туркиядаги йиғинига Сурия терма жамоаси ва ЦСКА дарвозабони Максим Сарраф келиб қўшилди. 2005 йилда туғилган посбон "армиячилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сарраф Сурия билан Қатардаги Осиё Кубогида ҳам қатнашди.  

Аввалроқ "Андижон" таркибига Суннатилла Абдуллажонов, Бектемир Абдуманнонов, Марлен Чобанов, Дамир Имери жалб қилинган эди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia