А Серияда “Ювентус”нинг гегемонлигига чек қўйилди
02 май 2021 09:57
Янгиликлар
А Серияда “Ювентус”нинг гегемонлигига чек қўйилди
Италия А сериясининг 34-турида Миланнинг “Интер” клуби “Кротоне” (2:0) устидан ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан кейин миланликлар жамғарган очко 82 тага етди ва амалдаги чемпион “Юве” чемпионатнинг қолган барча учрашувини ғалаба билан якунлаган тақдирда ҳам Конте жамоасига ета олмайди. Туринликлар “Интер”дан бир кам ўйин ўтказган ҳолда 66 очко билан бешинчи поғонада боришмоқда.
“Ювентус” 2011-2012 йилги мавсумдан буён кетма-кет Италияда тенгсиз жамоага айланиб келаётганди. Агар бугун “Аталанта” “Сассуоло”ни мағлуб эта олмаса, “Интер” муддатидан олдин Италия чемпионлигига эришади.
Фикрлар