А Серияда энг катта маош Лукаку, Влахович ва Рабьода. ТОП-10да яна кимлар бор?
23 ноя 2023 10:52
Янгиликлар
А Серияда энг катта маош Лукаку, Влахович ва Рабьода. ТОП-10да яна кимлар бор?
Италия чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчилар маълум бўлди.
Бу борада етакчилик Ромелу Лукаку ("Рома"), Душан Влахович ва Адриен Рабьо (ҳар иккиси — "Ювентус")да — улар солиқлардан кейин йилига 7 миллион евро маош олишади.
Тўртинчи ўринда Войцех Шесни ("Ювентус") — 6,5 млн евро бўлса, "Интер" вакиллари Хакан Чалханоглу, Лаутаро Мартинес, Маркус Тюрам ва туринликлар ҳимоячиси Алекс Сандро 6 млн евродан ойликка эга.
9-поғонада Алессандро Бастони ("Интер") — 5,5 млн. Шунингдек, ТОП-10га Николо Барелла, Бенжамен Павар (ҳар иккиси – "Интер"), Федерико Кьеза, Бремер (ҳар иккиси – "Ювентус") – 5 млн.дан. Рафаэл Леау ("Милан") эса бу кўрсаткичга бонусларни қўшиб ҳисоблаганда эришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар