UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Демирал фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин  0 10:33Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди"  1 10:23"Пахтакор" қийинчилик билан "Андижон"ни мағлубиятга учратган учрашувдан галерея  0 09:58Роналду жаҳон ва Европа чемпионатида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  16 09:39Франция 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  0 09:26Бензема Португалияга иккита гол урганидан сўнг: "Хеч қачон ўзимга шубҳа қилмаганман"  1 09:06Olamsport: Макгрегор мағлуб бўлса олдида қандай йўл бўлади?, 3 нафар профессионал боксчимиз Россияда жанг ўтказади  0 08:51Евро-2020. Роналду ҳамда Бензема дублга эришган, Португалия ва Франция нимчорак финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 08:39Дешам: "Португалияга иккита голни хато сабаб совға қилиб юбордик"  13 08:35Америка кубоги-2021. Бразилия 100-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди  2 08:30Евро-2020. Португалия - Франция 2-2  1 08:25Евро-2020. Германия - Венгрия 2-2  0 08:20Евро-2020. Швеция - Польша 3-2  1 08:15Евро-2020. Словакия - Испания 0-5  0 08:11Евро-2020. Венгрия мардонавор равишда мусобақа билан хайрлашган, Германия 1/8 финалга йўл олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

А Серия. 3 та пенальти, 2 та қизил ва 5 та гол — "Ювентус" курашни давом эттиради Янгиликлар

А Серия. 3 та пенальти, 2 та қизил ва 5 та гол — "Ювентус" курашни давом эттиради

Италия чемпионати 37-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтди.

"Ювентус" - "Интер" 3:2
Голлар
: 1:0 – 24 Роналду, 1:1 – 35, пенальти Лукаку, 2:1 – 45 Куадрадо, 2:2 – 83, автогол Кьеллини, 3:2 – 88, пенальти Куадрадо.

"Ювентус" – Шенсни, Данило, Алекс Сандро, Кьеллини, де Лигт, Рабьо, Куадрадо, Кулусевски (Маккенни, 58), Бентанкур, Кьеза (Демирал, 70), Роналду (Мората, 70).

"Интер" – Ханданович, Хакими, Шкриньяр, Бастони (Весино, 80), Дармиан (Перишич, 46), Эриксен (Сенси, 73), Барелла, Брозович, де Врей, Мартинес, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Кулусевски (13), Бентанкур (20), Дармиан (23), Мартинес (74), Бастони (77), Кьеллини (85), Брозович (88), Куадрадо (90).

Четлатишлар: Бентанкур (55), Брозович (90).


Ювентус

Криштиану Роналду - 24', Хуан Куадрадо - 45', Хуан Куадрадо - 88'

Серия А . 37-тур

15/05/2021, 21:00

2
:
3
Тугади

Интер М

Ромелу Лукаку - 35', Джорджо Кьеллини - 83'

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Gianpaolo Calvarese

45'
90'
13'  Деян Кулусевски
20'  Родриго Бентанкур
24'  Криштиану Роналду
24'  Криштиану Роналду
45'  Хуан Куадрадо
55'  Родриго Бентанкур
57'  Деян Кулусевски (Уэстон Маккенни)
70'  Криштиану Роналду (Альваро Мората)
70'  Федерико Кьеза (Мерих Демирал)
85'  Джорджо Кьеллини
88'  Хуан Куадрадо
90'  Хуан Куадрадо
23'  Маттео Дармиан
35'  Ромелу Лукаку
46'  Маттео Дармиан (Иван Перишич)
73'  Кристиан Эриксен (Стефано Сенси)
74'  Лаутаро Мартинес
77'  Алессандро Бастони
80'  Алессандро Бастони (Матиас Весино)
83'  Джорджо Кьеллини
88'  Марсело Брозович
90'  Марсело Брозович


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Ўйиндаги сўнгги эпизод, бурчак тўпи ва узатмадан кейин жарима майдончасига етиб келган Самир Ханданович ҳам, шериклари ҳам тўпга ета олишмади. Матейс Де Лигт тўпни узоқлаштиргач, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. 

90+2-дақиқа. ЧЕТЛАТИШ! Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Куадрадони йиқитгани учун Марсело Брозович иккинчи сариқ ва қизил карточкани ишлаб олди.  

90-дақиқа. Дахшатли ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

Воқеалар шу қадар кўпки, ўйин темпи жуда ошиб кетди ва баъзи вазиятларда ортда қолиб кетмаслик бироз қийин бўлмоқда. 

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Қўшимчасига, кўп гапириб юборгани учун Марсело Брозович сариқ карточка ишлаб олди. 

88-дақиқа. ГООООООЛ! Куадрадонинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, "Ювентус" пенальти ишламоқда. 

Такрорий лавҳани кўргач, ҳакам барчаси қоида асосида бўлгани ва ҳужумдагилар қўполлик ишлатмагани ҳамда гол ҳисобланганини эълон қилди. 

83-дақиқа. ГОООООЛ! Бироқ ҳакам шошмасликни сўрамоқда. Лукаку ва Жоржо Кьеллини ўртасида кураш кечган вазиятда ким қоидани бузгани қизиқ...  

82-дақиқа. Хавфли вазият! Войцех Шенси Весинонинг бош билан берган зарбасидан кейин жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

81-дақиқа. "Интер" босимни давом эттирмоқда. Мезбонлар футболчилари эса уялмай, тортинмай тўпни тўғри келган томонга қайтариш билан оввора. 

80-дақиқа. Ўзгариш! Ҳозиргина огоҳлантирилган ҳимоячи Бастони учун ўйин якунланди. Унинг ўрнини Матиас Весино эгаллади. 

78-дақиқа. Огоҳлантириш! Алессандро Бастони қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

75-дақиқа. Иван Перишич тўпни жарима майдони ичида шеригидан қабул қилди ва дарҳол зарба берди, лекин жуда кучли чиққан зарба, шу қадар ноаниқ бўлди. 

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Лаутаро Мартинес ҳам майдонни карточкасиз тарк этмайдиган бўлди.  

73-дақиқа. Ўзгариш! Кристиан Эриксен ўрнига Стефано Сенси майдонга туширилди. 

72-дақиқа. "Ювентус" тўпни бироз бўлсада ўз назоратида ушлаб туриб, рақибни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.  

70-дақиқа. Ўзгариш! Роналду ўрнига Мората, Федерико Кьеза ўрнига эса Мерих Демирал туширилди. Пирло ҳужумкор футболчи ўрнига ҳимоячини майдонга туширди. 

67-дақиқа. "Интер" 5-4-1 тактик схемага ўтиб олган ва олдинроқда фақатгина Роналду қолиб, қолган барча ҳимояланишда фаоллик кўрсатаётган жамоа дарвозасига йўл топа олмаяпти. 

65-дақиқа. ГОООООЛ! Лаутаро Мартинес чалқанча услубда зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди, лекин бош ҳакам сал аввалроқ Лукаку Кьеллинига нисбатан қўполлик ишлатган деб топди. 

61-дақиқа. "Интер" рақибини деярли бутун таркиб бўлиб ҳимояланишга мажбур қилмоқда. 

58-дақиқа. Ўзгариш! Деян Кулушевски ўрнига Уэстон Маккенни ўйинга қўшилди.   

55-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Родриго Бентанкур Лукакуга нисбатан қўполлик ишлатди ва иккинчи сариқ карточкасини "ишлаб" олди. 

51-дақиқа. Хавфли вазият! Лаутаро Мартинеснинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинини "силаб" ўтиб кетди.  

49-дақиқа. Биринчи бўлимда рақибларини учириб юрган Матейс Де Лигтни ўзини Ашраф Ҳакими "учириб" юборди. Ҳакамлар марокашлик футболчи ўйин қоидасини бузган деб топишди.  

47-дақиқа. Энди устунлик "Интер" томонига ўтгандек. Айнан Конте шогирдлари бўлимни фаолроқ бошлашди ва рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излашмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Ромелу Лукаку бошлаб берди. 

Фаолроқ бўлган ва кўпроқ ҳужум, хавфли вазият яратишга ҳаракат қилган мезбонлар қўшиб берилган сўнгги дақиқанинг охирги сонияларида гол уриб, танаффусга 2:1 ҳисобида олдинда чиқиб кетишни уддалашди.   

45+3-дақиқа. ГООООООЛ! Хуан Куадродан "пушка" ва яна "Ювентус" олдинда. 

45+1-дақиқа. Адриен Рабьо бош билан зарба берди, лекин кучсиз учиб келаётган тўпни Самир Ханданович эгаллаб олди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

43-дақиқа. "Ювентус" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди, лекин хавфли вазият ҳам сал қолса туринликлар дарвозаси олдида юзага келарди, лекин қарши ҳужумга қочиб кетаётган Ашраф тўпни вақтида шериги Бареллага оширмади, оқибатда рақиб ҳимоячилари барчасини йўққа чиқаришди.   

41-дақиқа. Ҳужумга қўшилган Данило жарима майдони ичидан зарба йўллашга эришди, лекин уриниши қовушмади ва ҳимоячи ортга қайтишга мажбур. 

38-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячиларга ёрдамга келган Лукаку қайтариб юборди. 

36-дақиқа. Мувозанат тикланди. Бу "Юве" яна ҳужумга боришга мажбур дегани. 

35-дақиқа. ГООООООЛ! Ромелу Лукаку мавсумдаги навбатдаги голини урди. Бельгиялик футболчи дарвозабонга умуман имкон қолдирмади. 

34-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Яна "VAR" ва яна пенальти... Такрорий вазиятда аниқ кўриндики ҳимоячи рақиби оёғини босиб олган.  

33-дақиқа. Лаутаро яна Де Лигт ўзига нисбатан қоида бузганига эътиборни қаратиш учун майдонга қулаб тушди, фарқи бу сафар у жарима майдончаси ичида йиқилди. 

31-дақиқа. "Ювентус"нинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. 

29-дақиқа. Матейс Де Лигт тўпга қўшиб Лаутаро Мартинесни ҳам майдондан чиқариб ташлади. 

27-дақиқа. "Интер" принципиал рақибга қарши ўйинда мағлуб бўлишни истамаслиги турган гап ва шу сабаб буёғига Конте жамоаси ҳам жонланишини кутиш ўринли.

24-дақиқа. ГООООООЛ! Нуқтага Роналду яқинлашди ва унинг биринчи уринишини Ханданович қайтарган бўлсада, Криштиану иккинчи ҳаракат билан ҳисобни очди.  

23-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! "VAR" ёрдамида такрорий лавҳани кўргач, ҳакам ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилади.  

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Потенциал хавфли ҳужумни узиб қўйгани учун Родриго Бентанкур огоҳлантирилди.  

20-дақиқа. Жамоасининг қарши ҳужумни бошлаётган Лаутаро Мартинесга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади ва мезбонлар тўпни узоқлаштиришди. 

15-дақиқа. "Интер" илк бор катта куч билан олдинга ўтди ва Дармиан бурчак тўпи ишлаб олди.  

13-дақиқа. Огоҳлантириш! Яна фол ва ҳакам Кулушевскига сариқ карточка кўрсатди. Швециялик футболчи тўпга улгурмай, Ашраф Ҳакимининг оёғини босиб олди. 

12-дақиқа. Марказда Лукакуга нисбатан қоида бузилди. 

Стандарт вазиятдан узатма амалга оширилди, ҳаводаги курашда Федерико Кьеза барчадан устун келди, лекин зарбаси аниқ чиқмади.

11-дақиқа. Хавфли вазият! Кулушевскининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Шкриньяр боши билан қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбаси.  

9-дақиқа. Куадрода жарима зарбасидан тўпни жарима майдончаси ичига етиб борган Кьеллинига етказишга уринди, аммо Самир Ханданович дадил ҳаракат билан тўпни ушлаб олди. 

7-дақиқа. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари кутилганидек анча эҳтиёткор ва сокин руҳда кечмоқда. Мезбонларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. 

3-дақиқа. Ҳа, чемпионликни расмийлаштириб бўлган "Интер"нинг шошадиган жойи йўқ. Бир вақтлар "Юве" билан чемпионликни қўлга киритган Антонио Контенинг бугунги шогирдлари туринликлар гегемонлигига нуқта қўйишди.  

Бугун очколарга кўпроқ мухтож бўлган "Ювентус" биринчи ҳужумни уюштиришга уриниб кўрди, лекин ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 


"Ювентус" – "Интер"

21.00, "Альянц Стэдиум"

"Ювентус" – Шесни, Данило, Алекс Сандро, Кьеллини, де Лигт, Рабьо, Куадрадо, Кулусевски, Бентанкур, Кьеза, Роналду.

"Интер" – Ханданович, Хакими, Шкриньяр, Бастони, Дармиан, Эриксен, Барелла, Брозович, де Врей, Мартинес, Лукаку.

Ювентус

Криштиану Роналду - 24', Хуан Куадрадо - 45', Хуан Куадрадо - 88'

Серия А . 37-тур

15/05/2021, 21:00

2
:
3
Тугади

Интер М

Ромелу Лукаку - 35', Джорджо Кьеллини - 83'

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Gianpaolo Calvarese

45'
90'
13'  Деян Кулусевски
20'  Родриго Бентанкур
24'  Криштиану Роналду
24'  Криштиану Роналду
45'  Хуан Куадрадо
55'  Родриго Бентанкур
57'  Деян Кулусевски (Уэстон Маккенни)
70'  Криштиану Роналду (Альваро Мората)
70'  Федерико Кьеза (Мерих Демирал)
85'  Джорджо Кьеллини
88'  Хуан Куадрадо
90'  Хуан Куадрадо
23'  Маттео Дармиан
35'  Ромелу Лукаку
46'  Маттео Дармиан (Иван Перишич)
73'  Кристиан Эриксен (Стефано Сенси)
74'  Лаутаро Мартинес
77'  Алессандро Бастони
80'  Алессандро Бастони (Матиас Весино)
83'  Джорджо Кьеллини
88'  Марсело Брозович
90'  Марсело Брозович

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+6   
15 май 22:55:56
Haqiqat_2
Титанлар жангидан одам кайф қилди, маладес Ювентус! Осон бўмаган ўйинни ютди
+5   
15 май 22:59:25
Bek Mamajonov
El Klasiko italyada bo'ldi bu yilgi ko'rgan eng daxshatli futbol bo'ldi gap yo'q
+5   
15 май 21:53:26
M. Yu.
Realcha фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Penaldu goool yana
Sotqin. Chl sida gol urganda Dadaaaa deganday goool Ronaldu degansiz javob endi Penaldu bb qoldimi. Bizda sizga uxshaganlarni KAZYOL deydi. Nistelroy Runi Rashford muxlisi.
+4   
15 май 23:05:16
Abdulla Abdulla
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртага Фиорентинадан жасорат кутиб коламан!
Fiorentina juventussi ashaddiy dushmani jasorat qlishi qiyinov
+4   
15 май 23:04:28
Abdulla Abdulla
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ювентус 4 уринга кутарилди!
Napoli yutsa qaytb joyiga tushadi
+4   
15 май 23:03:50
Шахобиддин Мухаммад
Ҳакам амаллади, бўлмаса унга тинчлик йўқ эди...
+4   
15 май 23:00:09
ArsaBarsa
Ikkalasi ham juda qattiq harakat qildi lekin.
+4   
15 май 22:57:39
Рахматилло Исманов
Ювентус 4 уринга кутарилди!
+3   
15 май 23:15:40
Pulatoff__
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ювентус салкам 40 минут камчилик билан уйнаб галаба козонди! Яшавор!
11 kishi bulib ximoyalandi vaholanki ximoyaga yotgan klub bir nimali buladi ana eriwdi noxaq penaltiga wu qiganigayam chl siga chiqalmasa yaxwi bulardi
+3   
15 май 23:12:24
ManUtd1133
6:1 ga inter yutadi dgan aqli oqip ketgan qani xayrullamidi yoki garillamidi kimidi ozi ?
+3   
15 май 23:10:34
...
Ertaga Milan va Napoli yutadi va Yube yana 5 ga ravona
+3   
15 май 23:02:54
Рахматилло Исманов
Тан олиш керак хакам уйинди бузиб куйди. Бентанкурни иккинчи сарик картичкаси йук эди. Юве битта кам булиб колмаганда уйинди осонликча хал киларди. Интер бир киши куп булиб колгандан сунгина хужумга утди. Биринчи булимда интер куринмаятканди
+3   
15 май 22:58:25
Pulatoff__
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртага Фиорентинадан жасорат кутиб коламан!
Sudya sal yordam qildi a tan olin erke bulib penalti yoq edi 3 chi golda
+3   
15 май 22:31:29
Zakon
Роналдо 777 гол
+2   
15 май 23:33:19
FC BARSELONA
Abdullo Raximov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yuve babr yuve wu holatidayam interdan kuchli
Shu xolatidayam Interdan kuchli bo'lganda Chempionlar ligasiga chiqish uchun emas chempionlik uchun kurashayotgan bo'lardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика