А Серия. Златан пенальтини ноаниқ амалга оширганига қарамай, “Милан” сафарда ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
30 янв 2021, 21:00
Италия чемпионати 20-туридан ўрин олган “Болонья” – “Милан” баҳсида “россонерилар” 2:1 ҳисобида зафар қучди.

26-дақиқада Златан Ибрагимович пенальтинини ноаниқ амалга оширди. Рақиб кипери Лукаш Скорупски Златаннинг зарбасини тўсиб қолган бўлса, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Анте Ребич уни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0. 

2-тайм ўрталаридан “Милан” яна пенальти тепиш имконига эга бўлди. Бу сафар тўпган Франк Кесси яқинлашди ва зарбада адашмади – 2:0. Бўлим охирларида ярим ҳимоячи Андреа Поли ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланди – 1:2.

Ушбу муваффақиятдан кейин Стефано Пиоли шогирдлари очколари сонини 46 тага етказиб олиб, жадвалда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

"Болонья" – "Милан" 1:2

"Ренато Далль'Ара"

Голлар: 0:1 – 26 Ребич, 0:2 – 55, пенальти Кессиэ, 1:2 – 81 Поли.

"Болонья" – Скорупски, Ларангейра, Сумаоро, Дейкс (Паласио, 79), Томиясу, Схаутен (Поли, 79), Домингес (Сванберг, 67), Орсолини (Ольсен, 67), Сориано, Сансоне (Виньято, 67), Барроу.

"Милан" – Доннарумма, Томори, Романьоли, Тео, Калабрия, Кессиэ, Тонали (Беннасер, 62), Салемакерс, Ребич (Крунич, 62), Ибрагимович, Рафаэл Леау (Манджукич, 73).

Огоҳлантиришлар: Дейкс (24), Ребич (51), Сориано (56).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›