UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  2 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  1 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  2 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  1 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  1 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  7 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7

А Серия. Симеоне "Наполи"га "Милан" устидан ғалаба тақдим қилди Янгиликлар

А Серия. Симеоне "Наполи"га "Милан" устидан ғалаба тақдим қилди

Италия чемпионати 7-тури доирасидаги учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Милан

Оливье Жиру - 69'

Серия А . 7-тур

19/09/2022, 00:45

2
:
1
Тугади

Наполи

Маттео Политано - 55', Джованни Симеоне - 78'

Стадион: San Siro, 72573 томошабин

Бош ҳакам: Maurizio Mariani

45'
90'
18'  Симон Кьер
45'  Давиде Калабрия
46'  Симон Кьер (Пьер Калулу)
46'  Давиде Калабрия (Сержиньо Дест)
53'  Раде Крунич
66'  Раде Крунич (Браим Диас)
66'  Алексис Салемакерс (Жуниор Мессиас)
69'  Оливье Жиру
69'  Тео Эрнандес
74'  Фикайо Томори
82'  Шарль де Кетеларе (Ясин Адли)
55'  Маттео Политано
63'  Амир Ррахмани
66'  Маттео Политано (Алессио Дзербин)
66'  Джакомо Распадори (Джованни Симеоне)
71'  Джованни Симеоне
78'  Джованни Симеоне
78'  Мариу Руй
87'  Хвича Кварацхелия (Танги Ндомбеле)
87'  Петр Зелиньский (Элиф Элмас)
87'  Алессио Дзербин
90'  Мариу Руй (Матиас Оливера)

Милан – Наполи 1:2 

23.45, «Сан-Сиро»

Гол: Жиру (Тео Эрнандес) 69' – Политано пенальти 55', Симеоне (Мариу Руй) 78'

Милан – Меньян, Калабрия (Дест, 46), Кьер (Калулу, 46), Томори, Эрнандес, Крунич (Диас, 66), Беннасер, Салемакерс (Месиас, 66), Тонали, де Кетеларе (Адли, 82), Жиру.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливейра, 90+1), Лоботка, Зелиньски, Замбо-Ангисса, Политано (Зербин, 66), Кварацхелия, Распадори (Симеоне, 66).

Огоҳлантиришлар: Кьер (18), Калабрия (45), Круниич (53), Ррахмани (63), Симеоне (71), Зербин (88).

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 

90+1. "Наполи"да ўзгариш: Мариу Руй ўрнига Оливейра майдонга тушди.

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Зербин Теога нисбатан қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди.

87. "Наполи"да 2 та алмаштириш: Зелиньски ўрнига Эльмас, Кварацхелия ўрнига Ндомбеле ўйинга қўшилди.

86. Даҳшаааат! Пьер Калулу яқин масофадан дарвоза тўсинини нишонга олди.

82. "Милан"да ўзгариш: де Кетеларе ўрнига Адли майдонга туширилди.

80. Зарба! Алессио Зербиннинг дарвозанинг ўнг томонига йўналтирилган зарбаси Меньян томонидан қайтарилди. 

78. ГОООООООООООООООЛ! Мариу Руйнинг узатмасидан кейин Жованни Симеоне бош билан тўп киритиб,"Наполи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

77. Оливье Жируга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

75. Зарбааа! Жирунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

74. Томори Замбо-Ангиссага нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

73. Бурчак зарбалар бўйича статистика: 6:3

71. Жованни Симеоне эътироз учун сариқ карточка олди.

69. ГООООООООООООООЛ! Тео Эрнандеснинг пасидан сўнг "қотил" ҳужумчи Оливье Жиру мувозанатни тиклади – 1:1!  

68. Уууух! Жуниор Мессиаснинг 16 метрдан йўллаган зарбасидан кейин Мерет сергак турганини кўрсатди.

66. "Наполи"да 2 та ўзгариш: Распадори ўрнига Симеоне, Политано ўрнига Зербин баҳсни давом эттиради.

66. "Милан"да 2 та алмаштириш: Крунич ўрнига Диас, Салемакерс  ўрнига Месиас ўйинга қўшилди.

65. Зарбааа! Зелиньскининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

63. Ррахмани ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

60. Тоналининг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. Шундан сўнг тўпга Салемакерс эга чиқди ва ўта ноаниқ зарба муаллифига айланди.  

59. Ким Мин Чжэ ўнг қанотда Жируга нисбатан қоидани бузди. Миланликларда яна бир стандарт. 

57. Тео Эрнандеснинг бош билан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи Ди Лоренцо тўғаноқ бўлди. 

55. ГООООООООООООООЛ! Политано пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни очди – 0:1! 

53. Крунич ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

53. Вазият ВАРда текширилди ва "Милан" дарвозаси томон пенальти белгилади. 

51. Дест Кварацхелия билан курашда унга максимал халақит қилишга ҳаракат қилди ва тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Шундан сўнг жанжал ҳам юзага келди.

48. Бурчак зарбаси. Зелиньскининг узатмасидан кейин дарвозабон жуда яхши ўйнади. 

46. "Милан"да 2 та ўзгариш: Калабрия ўрнига Дест, Кьер ўрнига Калулу майдонга тушди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунлади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Калабрия Кварацхелияга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.

42. Хвича Кварацхелия жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% – 48%

36. Маттео Политано бош билан зарба бериш учун ҳаммадан баланд сакради, бироқ Меньян ундан ҳам олғир чиқди. 

34. Миланликлар умумий зарбалар сони бўйича яққол етакчи – 9:1.

31. Зарба! Тонали Крунични қулай позицияга чиқаришга ҳаракат қилди, Раде ҳам ўз ўрнида ётиб қолган бўлсада зарба йўллади. Ҳимоячилар зарба йўлига тўсқинлик қилишди.

28. Қандай сейв!  Круничнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини Мерет қайтаришга эришди. Офарин! 

27. Тонали жарима зарбаси орқали хавфли тўп узатмасини амалга оширди, аммо Ррахмани тўпни майдон ташқарисига йўналтирди. 

24. Зелиньскининг бурчак зарбаси орқали ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Томори тўпни узоқлаштирди. 

21. Теонинг узатмасидан кейин Жиру ҳаводаги курашда Ким Мин Чжэдан устун келди ва зарба йўллади, ноаниқ.

19. Зарбааа! Зелиньскининг зарбаси тўғри бориб де Кетеларега тегиб қолди.

18. Симон Кьер Кварацхелияга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

17. "Наполи" паслашиш орқали ўйин темпини туширишга уринмоқда. 

13. Вауууу!  Круничнинг қойилмақом пасидан кейин Оливье Жиру кучли зарба йўллади, аммо уни дарвозабон қайтара олди, тўп дарвоза тўсинига тегишга ҳам улгурди.

11. Маттео Политано яхши қарорга келганди, аммо унинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси кутилганидек чиқмади. 

9. Уууух! Тео Эрнандеснинг қалтис узатмасига Жиру ва шериклари улгуришмади.

7. Зарба!  Тео Эрнандес ҳимоячилар томонидан қайтарилган тўпга эгалик қилиб, зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Жируга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

4. Беннасер тўпни бурчак зарбасидан ичкарига ошириб берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. Якунда тўп Меньянга қадар етиб борди.

1. Баҳс бошланди! 

- Ўйин 23:45 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика