А Серия баҳслари коронавирус туфайли VAR тизимисиз давом этиши мумкин
07 апр 2020 00:05
Янгиликлар
А Серия баҳслари коронавирус туфайли VAR тизимисиз давом этиши мумкин
Италияда мамлакат чемпионатини қайта йўлга қўйиш борасида бир қатор таклифлар кўриб чиқилмоқда.
Маълумотларга кўра, мавсум давом эттириладиган бўлса, ҳакамлар учрашувларни VAR тизимисиз бошқаришлари мумкин.
Бу ҳақда Италия ҳакамлар Ассоциацияси президенти Марчелло Никки қуйидагиларни гапирди:
“Бунга мажбурмиз. VAR тизимида ишлайдиган ҳакамлар алоҳида хонада ўтиришади, операторлар бир-бирларига жуда яқин жойлашишган. Биз уларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Қолаверса, мухлислар ва улар ўртасидаги оралиқ масофа сақланмайди.
А серия раҳбарияти мусобақани бошлаш ҳақида аниқ бир қарорга келса, биз ҳам VAR билан боғлиқ мана шундай муаммо билан дуч келишимиз мумкин. Балки мавсумни VARсиз ўтказишимиз эҳтимоли йўқ эмас”, дея Никкининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар