UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  116 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди Янгиликлар

А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди

А ПРО-Лига 20-турида «Нефтчи» ўз майдонида «Шердор»ни қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумкор ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужум ташкил этган «Нефтчи» вакиллари 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда «Шердор» жамоаси вакиллари ўз жарима майдонлари яқинида ўқин қоидасини бузганликлари учун учрашув бош ҳаками Достон Раҳмонов жарима зарбаси белгилади. Жаримадан йўланган зарбани дастлаб меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди, қайтган тўпга «Нефтчи»нинг 7-рақамли футболчиси Исломбек Тошпўлатов кучли ва аниқ зарба йўллаб «Шердор» дарвозасини ишғол этди – 1:0. Орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар томонидан ташкил этилган навбатдаги ҳужум ҳам гол билан якунланди. Бу сафарги гол муаллифи «Нефтчи»нинг 19-рақамли футболчиси Алишер Абдувоҳидов бўлди – 2:0.

Биринчи бўлим бошиданоқ ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборган меҳмонлар жамоа бош мураббийи Бахтиёр Саттаровдан тегишли кўрсатмаларни олган холда ҳужумкорликни оширган холда ҳимояни мустаҳкамладилар. Шундан сўнг биринчи бўлим сўнгига қадар гоҳ «Нефтчи», гоҳ «Шердор» вакиллари ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва танаффусга мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба билан чиқиб қетдилар.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол ҳужумлари билан бошладилар. 48-дақиқада «Нефтчи» вакиллари меҳмонлар дарвозасига учинчи голни киритдилар. Бу сафарги гол муаллифи ҳам яна ўша Алишер Абдувоҳидов бўлди – 3:0.

Учрашувнинг 60-дақиқасида «Шердор» жамоаси вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди. Мазкур ҳужум якунида дарвоза томон йўлланган зарбани «Нефтчи» посбони Шерзодбек Абдураимов эгаллаб олди. 65-дақиқада «Нефтчи» вакилларида меҳмонлар дарвозасини ишғол этиш учун яна бир қулай имконият юзага келганди, ушбу вазиятда Исломбек Тошпўлатовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячиларга теккан холда «Шердор» посбони қўлига бориб тушди. 78-дақиқада «Шердор» ҳужумчиси Фахриддин Алимов «Нефтчи» жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячи билан тўп учун курашда йиқилиб тушганлиги сабабли унинг зарбаси кучсиз чиқди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда мезбонлар «Шердор» дарвозаси томон хавфли ҳужум ташкил этишди. Меҳмонлар дарвозаси томон йўлланган дастлабки зарбани ҳимоячилар қайтариб қолишган бўлса, такрорий зарбани дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди.

Учрашув шу тариқа «Нефтчи» жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Ушбу учрашувнинг биринчи бўлимида ён ҳакамга билдирилган эътироз учун меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаровга бош ҳакам Достон Раҳмонов томонидан сариқ карточка кўрсатилганлигини таъкидлаш жоиз.

А ПРО-Лига.
20-тур
«Нефтчи» – «Шердор» 3:0 (2:0)
Голлар:
Исломжон Тошпўлатов, 4 (1:0), Алишер Абдувохидов, 8 ( 2:0), Алишер Абдувохидов, 48 ( 3:0),
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Махмуд Турдиев, Шохнур Юлдашев, Шохрух Азамов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
“Нефтчи”: 35. Шерзодбек Абдураимов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёрбек Эрматов, 24.Илхомжон Ибрагимов, 28.Жавоҳир Расулов, 77. Исломбек Каримов, 99. Иброхим Нўмонов.
Заҳира: 21. Фаррух Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 26.Бобиржон Исроилов, 27. Сардорбек Мирзашоев, 32. Нодирбек Йўлдошев, 38.Ибоджон Абелфазов, 70. Достонбек Бобожонов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов

“Шердор”: 13.Амиржон Назирқулов, 2. Фарзин Мухторов, 6. Асилжон Орифов, 10.Фахриддин Алимов, 19. Ислом Шарипов, 22. Жасур Қурбонов, 26. Фарходжон Сафаров, 28. Асомиддин Маматов, 32. Муроджон Шамсиддинов, 77. Асадбек Толибов, 95. Фирдавс Абдусалимов.
Захира: 99.Шахзод Раимов, 12. Жаҳонгир Сайдуллаев, 25. Мирзо Ахмедов, 29. Ойбек Жўраев, 33. Элбек Хамдамов, 55. Валижон Ғуломжонов, 66. Сохиб Махмудов, 80. Шахзоджон Равупов

Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика