UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  0 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  2 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди

А Про-Лига 8-турида "Истиқлол" ва “Ифтихор” жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари рақиб дарвозасини ишғол этиш мақсадида ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб «Истиқлол» жамоасининг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаевда иккита қулай имконият юзага келди, унинг дастлабки зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтган бўлса, иккинчи зарбасини «Ифтихор» ҳимоячиси деярли дарвоза чиғиғи устидан қайтариб қолди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади - 0:0.




Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. Учрашувнинг 83-дақиқасида «Истиқлол» футболчиси Сардорбек Сотволдиев ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0. Фарғона вилояти дербиси шу тариқа «Истиқлол» жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
8-тур
“Истиқлол”  - “Ифтихор" – 1:0 (0:0)
Гол:
Сардорбек Сотволдиев 83-пен. (1:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукруллоев, Ҳасан Набиев, Д.Тиллоев, Равшан Копадзе
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллев
"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 3.Фаррух Иброҳимов, 4. Жасурбек Эрмаматов, 8.Сардорбек Сотволдиев, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 17.Анваржон Хожимирзаев, 19. Файзуллобек Жуманқўзиев, 20.Улуғбек Худайбердиев, 22. Сардор Тельяков, 30.Элдор Эргашев, 77. Умиджон Қодиров
Захира: 16.Шухратилло Рахмонов, 2. Шерзодбек Содиқжонов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7.Риза Айвазов, 9. Абдуқодир Артиков, 11.Анвар Бердиев, 13. Тимур Султонов, 18. Шохрух Бойқўзиев, 21. Элёр Мамасолиев
"Ифтихор": 1. Малик Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 4.Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 10. Достонбек Бобожонов, 18. Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшид Тўрақулов, 25.Шохруҳ Юлдашев, 77.Абдумалик Тошпўлатов, Ғиёсжон Турсунов
Захира: 16.Дилхушбек Мўйдинов,3. Жавоҳир Аъзамов, 8. Оллоёр Солижонов, 9.Достонжон Рашидов, 13.Шухратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков.

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика