UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  0 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  4 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  32 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

"8+3". "Станоевич ва Карачик — Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар" (7-сон) Янгиликлар

"8+3". "Станоевич ва Карачик — Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар" (7-сон)

"8+3" рукни давом этади.

Бу галги сонимизда "Севинч" ҳимоячиси ва Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Лайло Тиловова билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита стадиондан кузатган энг кучли футболчи ким? 

- "Насаф"да тўп сураётган Марко Станоевич. Сабаби, у "Насаф" ярим ҳимоясини тўлиқ назорат қила оладиган, жарима тўпларини қойилмақом бажарадиган ва тажрибали ўйинчи. Ўйинларини кузатганимда бу яққол кўринган.

- Сиз кўрган энг чиройли гол?

- Марко Станоевичнинг жаримадан урган барча голлари бир-биридан чиройли.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Мен ҳакамлик даражасини кўпроқ танқид қилган бўлар эдим. Бизга тажрибали, халқаро майдонда ишлай оладиган ҳакамлар керак. Ҳозир бу даражада деб 2 кишини айта оламан: Анна Сидорова ва Эдита Мирабидова. Яна 2-3 нафар яхши реферилар бор, улар ҳам халқаро тажриба олишса яхши бўларди. Ҳакамларни кўпайтириш керак. Ҳакамларнинг савияси ошиши аёллар футболи ривожланишига туртки бўлади. 

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Аёллар  футболига нисбатан қандай фикрда эканлигимни ўтган суҳбатимизда ҳам айтиб ўтган эдим. Аёллар ҳам футбол ўйнашга ҳақли. Айрим футболчи қизларимиз бор, ҳатто эркаклардан ҳам яхши ўйнайди. Шунинг учун нафақат мен, балки бошқалар ҳам бунга тўғри қарашини хоҳлардим.  Аёллар футболини камситмасдан, тўғри фикр юритиб, эркаклар футболидагидек эътибор беришса, яхши бўлар эди. Масалан, Дания, Норвегия, Америка давлатларида бир ҳил қарашади. Шунинг ҳисобига улар олдинда. 

- Ўзбекистондаги энг кучли мураббий ким?

- Ўзбекистондаги энг кучли мураббийлар сифатида Рўзиқул Бердиев ҳамда Баҳром Норсафаровни кўрсатаман. Дарвозабонлар мураббийларидан: Денис Иванков ва Лена Владимировна.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Аёлларнинг охирги, 2021 йилги терма жамоаси бўлса керак. Сабаби, илгарилари бир чизиқда рақобат қиладиган ўйинчиларни топиш қийин масала эди. Ҳозирги кунда эса ҳар бир позицияда 2-3тадан футболчи бор. Бу ҳам таркибимизнинг шаклланганини билдиради. Шунинг учун 2021 йил таркибимиз олдингиларига қараганда анча кучайди деб ҳисоблайман.

- Суперлигадаги энг кучли футболчи?

- Суперлигада энг кучли футболчи - Марко Станоевич. Аёлларда - Людмила Карачик. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- 4-3-3: Буффон, Дани Алвеш, ван Дейк, Кьеллини, Алфонсо Девис,  Де Брюйне, Канте, Погба, Месси, Левандовски, Мбаппе.

Мураббий: Антонио Конте

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Осиё чемпионатидаги финал. Ёшлар терма жамоаси билан кетма-кет 2 марта қитъа чемпионатига чиққандик. Ундан кейин  Ўзбекистон Суперкубогида "Металлург" устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз ёрқин хотирага айланган. 

III Ўзбекистон Суперкубоги

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)

17.04.2017. “ЖАР” стадиони.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, Шахноза Қурбанова, 60′-3:1,  Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 69′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1.

- Ёдда қоларли мақтов ва танқидни эслай оласизми?

- Ёдда қоларли мақтов U-16'да ўйнаганимда ОФК ўйинимни таърифлаб, мусобақадаги энг кучли дарвозабон сифатида кўрсатган эди. 

Танқидга келадиган бўлсак, марказий ҳимояда ўйнаётганим учун кўпчилик эътироз билдирди. Дарвозабонликка қайтганинг яхши, формадан чиқасан, машғулотларда қийналиб қоласан деган танқидлар бўлган. Ҳозирча, бундан бошқа танқид эшитмадим. 

- Ҳаётдаги энг катта ютуғингиз қайси?

 - Энг катта ютуғим - дўст топганим. Футболда яқин сирдошим, кўмакдошим, дугонам, энг яқиним Шодия Тошева. Бунинг қаторига яна терма дамоада ўйнаётганим ва Олий ўқув юртига кирганимни ҳам қўшишим мумкин. 

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Рейтинг: +26   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика