UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон) Янгиликлар

"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби етакчиларидан бири Нурилло Тўхтасинов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўйлашимча, Криштиану Роналду бўлса керак. 

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Лионел Мессининг Алиссон дарвозасига жарима зарбасидан киритган тўпини унутиб бўлмайди.


3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Яна Криштиануни айтаман. Унинг профессионаллиги ҳавас қилишга арзийди.

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Барча мураббийларнинг ўзиган яраша ижобий ва салбий томонлари бор эди. Айнан биттасини ажратиб кўрсатолмайман.

5. Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- ...

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ҳар соҳада камчиликлар етарлича. Лекин танқид қилиш менинг ишим эмас. Мен майдонда ўзимни кўрсатсам бўлгани.

7. Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Тўғри қарайман. Барча ўз қизиқишларини амалга оширишга ҳақли. Сўнгги йилларда бу борада олдинга қадам ташланганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Тибо Куртуа, Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Марсело, Хави, Иньеста, Одил Аҳмедов, Лео Месси, Криштиану Роналду, Златан Иброҳимович.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни яхши кўраман.

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жуда ҳам инжиқман. Бу бошқаларгаям ёқмаса керак.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Биринчи марта тўп тепган куним бўлса керак. Футбол ўйнаб кетолмаганимда ҳозир барчаси бошқача бўларди.

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика