UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон) Янгиликлар

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон)

"8+3" рукни давом этади.

Бу гал биз "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Стадиондан кузатганларим орасида Омар Абдулраҳмон, телевизордан кўрганларим ичида, шубҳасиз, Лионель Месси.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Менга жарима зарбасидан урилган голлар кўпроқ ёқади. Шу туфайли Мессининг "Ливерпуль"га, Лутфулла Тўраевнинг АГМК дарвозасига киритган тўпи.


- Ўзбек футболидаги энг кучли мураббий ким?

- Тимур Кападзе.

- Микаэль Секейранинг маҳаллий мутахассислардан фарқи нимада?

- У бутунлай бошқа дунё. Ҳаддан ошиқ талабчан ва мураккаб инсон. Унинг тактикасига мослашиш ўзбек футболчилари учун қийин бўлди. Агар йил охирида кетиб қолмаса, келаси йил чемпион бўлиш потенциали бор.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузиб беринг (ўзбек ва жаҳон футболи аралаш бўлсин).

- Эдуар Менди - Антонио Рюдигер, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Канселу - Родри, Бускетс, Лутфулла Тўраев, Месси, Роналду, Элдор Шомуродов.

Мураббий: Пеп Гвардиола.

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Кападзелар ўйнагани.

- Суперлигада ўйнаган энг яхши легионер ва маҳаллий футболчиларни айтинг.

- Легионерлар Драган Черан ва Шакер Зуаги, маҳаллий футболчи - Темурхўжа Абдуҳолиқов.

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Малайзиядаги болалар турнирида гуруҳ босқичидан чиқиб, "Пари Сен-Жермен" устидан ғалаба қозонганимиз. Ўша баҳсда ҳисобни тенглаштирувчи голни ургандим (жарима зарбасидан). Пенальтилар серияси ҳам ажабтовур бўлган. 1-зарбани ҳам, ҳал қилувчисини ҳам мен йўллагандим. Жуда ёқимли бўлган.

- Ҳеч ёдингизда қолган мақтов ва танқидни айтинг.

- Мақтовларга кўп бўлади, лекин тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Танқидлардан эса "Локомотив"га ўтган давримда айтилган гапларни сира унутмайман. Ўшанда агентларнинг менга айтаётган гапи ва матбуотда ёзилаётганлар мутлақ тескари эди. Роса қийналганман, кимга ишонишни билмай қолган пайтларим ҳам бўлди. Шукр, барчаси ортда қолди.

- Жасур Жалолиддинов учун бахт нима? 

- Футболга бўлган муҳаббат, яшил майдонда тўп тепиш. Уйдагиларим мени футболчи бўлишимни орзу қилишарди. Уларни бу орзусини амалга оширганим учун хурсандман.

"8+3". "Станоевич ва Карачик — Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар" (7-сон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика