UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   0 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум? Янгиликлар

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Шу ҳафта UFC Лондонда турнир ўтказади.

UFC Fight Night 224 турнири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов жанг қилиши билан эътиборга молик. 

Маҳмуд учун UFC'да ҳисоб бўйича 6-жанг бўладиган мазкур тўқнашув ҳамюртимиз учун катта аҳамиятга эга. Чунки Мурадов учун охирги иккита жанг муваффақиятсиз кечган. Промоушендаги дастлабки учта жангдан сўнг учралган иккита мағлубиятдан кейин Мурадовнинг келажаги бироз сўроқ остида қолган. Лекин тажрибали рақиб устидан қозонилган ғалаба Маҳмуд учун навбатдаги эшикларни очиб беради. 


Рақиб - Брайан Барберена. У Леон Эдвардс, Колби Ковингтон ва Рафаэль дос Аньос билан жанг қилган, 5 маротаба бонусга эга бўлган, промоушенда катта тажрибага эга

Маҳмуднинг бу сафарги рақиби анойилардан эмас. Америкалик Брайан Пауль Барберена. 1989 йилнинг 3 май куни Калифорнияда туғилган. 2009 йилдан бери профессионал ММА билан шуғулланиб келади. Отаси колумбиялик. Шу сабабли жанглари давомида АҚШ ва Колумбия байроқларини кўтариб чиқади. Базаси Бразилия жиу-житсуси. 

UFCгача "Dakota Fighting Championships" ва "King of the Cage" промоушенларида жанг қилган. 2014 йилда 9-2 рекорд орқали UFC билан шартнома имзолаган. Ўша йили 13 декабрь куни промоушеннинг енгил вазнида Жо Элленбергерга қарши дебют қилган ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этган.


Унинг рақиблари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, Колби Ковингтон, Леон Эдвардс, Рафаэль дос Аньос...


Материалнинг тўлиқ қисми Olamsport.com сайтида > > > 5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика