UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

41 ёшга тўлган "Реал" афсонаси Рауль ҳақида Янгиликлар

41 ёшга тўлган "Реал" афсонаси Рауль ҳақида

Бугун Мадриднинг "Реал" жамоасини собиқ футболчиси Рауль Гонсалес 41 ёшни қарши олди. Ушбу мақола айнан Рауль ҳақида.

Рауль Гонсалес Бланко – 1977 йил, 27 июнда Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Навбатдаги қаҳрамонимиз барчамизга Рауль сифатида таниш бўлган испаниялик ҳужумчи ҳақида бўлади. “Реал” сафида 16 йил давомида ўйнаган. Ўз вақтида клубнинг тўпурарлар рўйҳатини бошқариб келган. Клуб афсоналаридан бири ҳисобланади. Испания терма жамоасининг собиқ сардори. 10 йил давомида “қизил фурия” шарафини ҳимоя қилган. 2010 йилгача терма жамоа сафида гол киритиш бўйича рекордчи бўлган.
Чемпионлар Лигасининг уч карра совриндори. Олти марта Испания чемпиони бўлган. Беш марта Испанияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган. “ФИФА 100” рўйҳатига киради.

Фаолиятининг бошланиши
Мадридда таваллуд топган Раулнинг отаси дон Педро “Атлетико Мадрид”нинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланарди. Қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам “Сан Кристобал” сафида бир муддат ўйнаган. Футболчи 1990-1992 йилларни “Атлетико” академиясида ўтказди. 1992 йилда ёш истеъдод соҳиби “Реал” скаутлари назарига тушади. Айнан шундан сўнг у “Қироллик клуби” ёшлари сафида ўйнашни бошлайди. Икки йил давомида ёшлар жамоасида фаолият олиб борган.


Клубдаги фаолияти

“Реал”
Рауль 1996 – 2010 йиллар давомида “Реал”да 7-рақам остида ўйнаган.
1994 йилда “Реал” билан профессионал шартнома имзолайди. Лекин, дарров асосий таркиб сафида майдонга тушмаган. Икки йил давомида иккинчи ва учинчи жамоа сафида ўйнаган футболчи 8 та ўйинда 16 та гол кирита олган. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг бош мураббий Раулни асосий таркибга ўтказди. Қандай мураббий бўлмасин, Рауль жамоанинг асосий футболчиларидан ҳисобланган. У ўз вақтининг афсонавий тўпурарларидан бўлган.

2008 йилнинг 8 мартида Рауль Ла Лигада 200-голини киритди.  
Ҳужумчи жамоа сафида 361 та ўйинда 323 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.



“Шальке 04”
2010 йилда у Германиянинг “Шальке 04” жамоаси сафига кўчиб ўтади. Рауль клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган. 25 сентябрь куни эса “Боруссия М” дарвозасига гол киритиб Бундеслигадаги голлари ҳисобини очган.
2011 йилнинг 5 апрелида “Интер”га қарши ўйинда Рауль Чемпионлар Лигасидаги 71-голини киритди ва Филиппо Инзагининг рекордини такрорлади. Шу тариқа ҳужумчи ЕЧЛ тўпурарлари рўйҳатида пешқадамга айланиб олди.
Айни пайтда унинг ҳисобида Еврокубокларда киритилган 73 та гол мавжуд.


“Ал Садд”
2012 йилнинг 13 май куни Рауль Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси сафига бориб қўшилди. У янги жамоаси сафида асосан ярим ҳимоячи сифатида ўйнади. Бир йилдан сўнг клуби билан Қатар чемпионига айланди.
2013 йилнинг 22 августида эса “Реал” ва “Ал Садд” жамоалари ўртасида Раулнинг хайрлашув ўйини бўлиб ўтди. Баҳс “Реал”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футболчи Осиёдаги фаолияти давомида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритган.




“Нью Йорк Космос”
2014 йилнинг 30 октябрь куни “Нью Йорк Космос” билан шартнома тузган.  2015 йилнинг ноябрида эса у фаолиятини якунлашини эълон қилди.
У фаолиятидаги сўнгги ўйинни 2015 йилнинг 16 ноябрь куни ўтказган. Ўша куни у “Нью Йорк Космос” сафида “Оттава Фьюри”га қарши майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Испания терма жамоасида
1996 йилдан 2006 йилгача Испания терма жамоаси сафида 102 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол киритишга муваффақ бўлган.


Муваффақиятлари

Испания Чемпиони  (6): 1995, 1997, 2001, 2003, 2007, 2008
Испания Суперкубоги соҳиби(4): 1997, 2001, 2003, 2008
Чемпионлар Лигаси совриндори (3): 1998, 2000, 2002
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2002
Қитъалараро Кубок соҳиби (2): 1998, 2002
“Реал”да жами: 16 та соврин

Германия Кубоги соҳиби: 2011
Германия Суперкубоги соҳиби: 2011
“Шальке”да 2 та соврин

“Ал Садд”
Қатар чемпиони 2012/13
Қатар Амири кубоги соҳиби: 2014
“Ал Садд” да 2 та соврин

“Нью-Йорк Космос”
Шимолий Америка Футбол Лигаси чемпиони (NASL): 2015



Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика