40 миллион хитойлик "Вильярреал" - "Эспаньол" учрашувини томоша қилди. Нега?

Mirjalol Normatov
7 фев 2019, 22:59
ЛаЛиганинг 22-тури доирасидаги "Вильярреал" - "Эспаньол" (2:2) учрашувини 40 миллионга яқин хитойлик инсон томоша қилди.

Январь ойининг сўнгги кунларида Каталония жамоаси "Шанха Тиллейс" жамоасидан Ву Лейни трансфер қилганди.

Ушбу баҳсда у ЛаЛигадаги дебютини амалга оширди ва 78-дақиқада захирадана тушди.

"Вильярреал" - "Эспаньол" ўйинини Испанияда телевизор орқали 177 минг инсон томоша қилди. "Эл Класико" эса 10 миллион телетомошабинларга эга бўлди.

Лейнинг "Эспаньол"даги таништирувини Хитойнинг 350 миллион аҳолиси томоша қилган. Ву Лейнинг трансферидан кейин "Эспаньол" клуби ижтимоий тармоқларидаги обуначилари 20 мингга кўпайган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›