

Манбага кўра, Эмре Жан, Миралем Пьянич ва Сами Хедира Парижга йўл олади, ўз навбатида, Юлиан Дракслер, Марко Верратти, Анхель Ди Мария эса Туринга кўчиб келади. Томонлар мазкур йирик келишувни амалга ошириш учун музокаралар ўтказмоқда.
Аввалроқ, «кекса сениора» вице-президенти Павел Недвед «Юве» Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига айлангани ҳақида маълум қилганди.



