UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди

Суперлига 3-туридан ўрин "Нефтчи" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 3-тур

"Нефтчи" – "Андижон" 3:0 

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Данил Яценко, Умиджон Раҳимжонов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Ислом Азимов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Алишер Одилов 42, - 1:0 (Жамшид Искандеров). Жамшид Искандеров 50, - 2:0 (Аброр Исмоилов). Анвар Ғофуров 56, - 3:0 (Жамшид Искандеров). 

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброрбек Исмоилов (9.Хуршид Ғиёсов, 70), 8.Владимир Йовович (77.Ратиньо, 70), 10.Жамшид Искандеров (34.Фарруҳ Сайфиев, 79), 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 61), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (11.Асилбек Жумаев, 70), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 14.Далер Тухсанов, 30.Рустамбек Фомин, .

"Андижон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов (8.Жамшид Болтабоев, 46),  4.Игорь Голбан, 6.Александре Андроникашвили, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (22.Усмонали Исмоналиев, 70), 9.Имеда Ашортиа (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 57), 10.Драган Черан (17.Азизбек Турғунбоев, 57), 15.Неманья Чаласан, 20.Ислом Тўхтахўжаев (26.Муҳаммадкарим Тоиров, 74), 27.Мартин Боакье, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 3.Иброҳим Йўлдошев, 14.Абдураҳмон Комилов, 18.Дамир Темиров, .


ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин якунланди. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди 

79. Ўзгариш. "Нефтчи". Искандеров ўрнига Сайфиев тушди

74. Ўзгариш. "Андижон". Тўхтахўжаев ўрнига Тоиров тушди 

70. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Йовович, Одилов, Исмоилов ўрнига Ғиёсов, Жумаев ва Ратиньо тушди

69. Ўзгариш. "Андижон". Холдорхонов ўрнига Исмоналиев тушди 

61. Ўзгариш. "Нефтчи". Перица ўрнига Марушич тушди 

60. ЗАРБААААА! Перицанинг жарима майдони ичидан тепган аниқ зарбасидан кейин Давронов тўпни қайтарди!

60. Зарба! Аброр Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ кетди 

58. Зарба! Йововичнинг узатган тўпи Искандеровга борди, Жамшиднинг оширган тўпини Жокич ўта ноаниқ зарба берди 

57. Ўзгариш. "Андижон". Черан ва Ашортиа ўрнига Иминов ва Турғунбоев тушди

56. ГОЛ! АНВАР ҒОФУРОВ! Искандеров бурчакдан узатган тўпини Ғофуров боши билан дарвозага йўллади - 3:0. 

50. ГОЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ! Йововичнинг чап қанотдан узатган тўпини Исмоилов Жамшидга қолдирди, Искандеров бир ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди - 2:0. 

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Андижон". Абдумажидов ўрнига Болтабоев тушди 

45+2. ЗАРБА! Андроникашвилининг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни қайтарди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди 

42. ГОЛ! АЛИШЕР ОДИЛОВ! Исмоилов-Йовович-Искандеров-Одилов комбинацияси Алишернинг голи билан тугади - 1:0. 

39. ЗАРБА! Муҳсин Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди 

32. Хавфли вазият! "Андижон"да бурчак тўпи, Маҳамаджоновнинг узатган тўпи Ашортианинг бошидан майдонни тарк этди

27. Искандеров икки марта бурчак тўпини амалга оширди, натижа йўқ

26. ЗАРБААА! Одиловнинг жарима майдони ичидан тепган тўп йўлига Чаласан тўғаноқ бўлди. 

25. Майдонда тактик кураш кечмоқда, мураббийлар курашини кўрмоқдамиз 

15. "Андижон"да жарима тўпи, Маҳамаджонов узатган тўпига шериклари ета олмади

13. ЗАРБААААА! Чап қанотдан Холдорхонов узатган тўпни Боаке боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+16   
10 мар 20:51:02
Xurshidbek Abduraxmanov
Бабаянни тезро хайдаш керак, охирги турларда хайдаса команда про лигага тушиб бўлган бўлади,
+16   
10 мар 20:30:39
Xurshidbek Abduraxmanov
Бу йил Андижон супер лигани тарк этади, агар Бабаян кетмаса 100 фоиз гарантия бераман
+14   
10 мар 20:26:03
Baxtruz Oripov
Андижон жамоаси к,ариялар уйи булиб к,олибти.бабаян ауттт
+13   
10 мар 21:14:46
Asad Arabov
ISMOILOVDAN CHEMPIONLIK IMZOSI!!! BABAYANDAN XAYRLASHISH IMZOSI XD!!!
+13   
10 мар 19:12:14
Nargiza Mirodxojayeva
Андижонга хурматни саклаган холда Нефтчига омад. Тошкент Яшнаобод туманидан (Окуйдан) саломлар!
+12   
10 мар 20:30:11
Atashin
Andijon futbol kulubidan Xamyakov og'rinib ketgan shekil,bu Baba haqiqiy babada qo'ydan farqi yo'q baaaaaaaaa...
+10   
10 мар 20:49:29
Arsen Venger !!!
Фарход Сохибжонов, Илдар ва Ислам Маматказин, Бубанья, уйнаган Андижон бошкача эди. Хакикий шиддатли дерби буларди. Бугун водий дербисига мос уйин курмадик.
+10   
10 мар 20:39:38
Ррр
Ифлос уйинчилар . Бирортасида гурур йок. Нима кераги бор эди шунча бюджетни пулини сарфлаб. Нефтчига ва Исмоиловга гап йук. Позор Андижан командаси.
+10   
10 мар 20:22:36
beckxam
Andijon borme qoyormapti Fargonaga bunaqa òynagandan kòra texnik maĝlubiyat yozilgani yaxshi edi
+9   
10 мар 20:34:06
ss
Бабаян тренер эмас тактика йук тренер лик салохияти йук бу факат ташкилий ишлар буйича устаси фаранг.Сугдиена Билан уйинда хам шунчаки омади келганди уйин буйича Сугдиена устун Эди шунчаки уша куни Бир ухшаб колди .олиб келган уйинчилар ОО чол черан боаке Умуман брак ундан кура Иброхим Акинаде фойдалирок Эди Бектемирни Исломди олиб колиш керак Эди .Кизилкум Билан уйинда сезилганди Андижонди кучсизлиги Нефтчини олдида накадар ожизлиги билиниб колди.Эшитишимча Бабаянди олиб келишда Туйчиев Нодир катта рол уйнабди буни жамо ишига аралашиши тогри
+9   
10 мар 20:17:58
REAL MADRID
«Нефтчи»га омад! Самарқанддан «Динамо» мухлиси. Бабани йўқотиш керак. У мураббий эмас, менежер у. Ислом Исмоилов учун хурсандман «Нефтчи» ютаётганига
+8   
10 мар 20:47:30
Isroiljon Qosimov
Шонли Нефтчи қайтаётганидан жудаям хурсандман.
+8   
10 мар 20:45:11
Umid Tursunov
Babayan Neftchiga yutqazmagan.... Lekin Ismoilovga qarshi oynamaganda !!!!!
+8   
10 мар 20:22:20
REAL MADRID
«Нефтчи» бу мавсум олдидан чиққанини "кўрдим" демасдан босиб ўтиб кетяпти. Исмоилов зўр шакллантиряпти жамоани. Келажакда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишиниям хоҳлаймиз.
+8   
10 мар 18:07:17
Saidjahon
Натижа кандай булса хам окибатимиз йуколмасин.Фаргоналик ака укалар хурматдасизлар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика