"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда

Khoja
10 мар 2026
Мадриднинг "Реал" клуби кейинги мавсумда Альваро Арбелоани алмаштириш учун номзодлар рўйхатига мураббий Маурисио Почеттинони киритди.

Бу ҳақда ESPN ижтимоий тармоқдаги Х (Twitter) саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, клуб янги мураббий лавозимига турли номзодларни кўриб чиқмоқда ва Почеттино президент Флорентино Перес томонидан юқори баҳоланаётган мураббийлардан биридир.

Ҳозирда Почеттино АҚШ терма жамоасини бошқармоқда. Альваро Арбелоа "Реал" мураббийи этиб 2026 йил 12 январда Хаби Алонсонинг кетишидан сўнг тайинланган эди. Унинг раҳбарлигида жамоа Ла Лигада 27 тур якуни бўйича 63 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


KhojaМуаллиф
Манба: ESPN