

Бекобод клуби сербиялик футболчи олдидаги қарздорликларини тўлақонли бартараф этган ва Йосович клубга нисбатан қўлланган тақиқнинг олиб ташланишини сўраб мурожаат қилган. Шуни инобатга олган ҳолда, ФИФА Интизом қўмитаси клубга қўйилган янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини олиб ташлаб, мазкур ишни ёпиқ деб эълон қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда айни пайтда фаолият юритаётган клублар орасида ФИФА тақиқи мавжуд бўлганлар қолмади.
Аввалроқ "Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.



