UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 23:24"Ал Насср" — НЕОМ. Таркиблар маълум  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:07"Бани Яс" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 22:03"Рексхэм" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  8 21:50"Атлетико" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  6 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2 20:36SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?  5 20:24"Реал" Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттирса, уни жамоага таклиф қилишга тайёр  1 20:08Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"  5 19:57Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" муҳим ўйинда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  16 19:40Англия кубоги. "Арсенал" кутилганидек "Мэнсфилд"ни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди  3 19:27"Олимпик-MobiUz" назорат ўйинида "Металлург"ни мағлуб этди  1

"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда Янгиликлар

"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Жамоа собиқ футболчиси Иван Йосович 2025 йилда маошининг маълум қисмини, даволаниш учун сарфланган маблағ ҳамда авиачипта харажатларини клуб қоплаб бермагани туфайли ФИФАга ариза юборади.

Ишни ўрганиб чиққан халқаро ташкилот 2025 йил 16 апрель куни футболчи фойдасига қарор чиқаради. Бироқ ўша даврларда клуб фаолияти тўхтатилгани сабабли масала очиқ қолади.   

Натижада ФИФА тартиб интизом қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 2025 йилнинг 10 июл санасида қарорни бажармагани учун клубга нисбатан янги футболчиларни навбатдаги учта трансфер ойнаси даврида ҳамда муаммо ҳал этилмаган тақдирда, ундан кейинги трансфер ойналарида ҳам рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.

Хабарингиз бор, маълум танаффусдан кейин жорий йилнинг 23 январь санасида Бекобод клуби қайта тиклангани расман эълон қилинди.    

Қисқа фурсатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилари ушбу ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширишди ва футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ФИФАга тегишли хат юборилди.

Эндиликда ФИФА клубдан трансфер бўйича чекловни расман олиб ташлаши кутилмоқда", – дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ "Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишлаётгани маълум қилинган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 фев 23:24:16
TEMUR
Qancha toʻlov qilishgan
   
02 фев 22:35:15
Zohidjon Usarov
Бизникилар узбекча фикр юритишдан воз кечиш керак футболчи шунча пул олиб арзимаган расходлардан кечиб юборади деб уйлашган.
   
02 фев 19:45:59
Каримов
Карзинг булса тулаб куй.Олам гулистон.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика