"Динамо" "Зенит" билан ўйнайди
03 фев 14:52
Янгиликлар
"Динамо" "Зенит" билан ўйнайди
"Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси 6 февраль кунидан Бирлашган Араб Амирликларида иккинчи хориж йиғинига киришади.
Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги "Динамо" жамоасининг Дубай йиғинидаги дастлабки ўртоқлик ўйини Россиянинг 10 карра чемпиони – "Зенит"га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 9 февраль куни Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
Самарқанд жамоаси январь ойидаги 1-йиғинда Абу-Дабида Москванинг ЦСКА клубини мағлуб (4:3) этгач, бу сафар Санкт-Петербург жамоаси билан ўйин борасида келишувга эришди. Қайд этиш жоиз, Вадим Абрамов ва Сергей Семак шогирдлари сўнгги икки йилда иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Аввалги ўйин ҳам 2024 йил Абу-Дабида бўлиб ўтган ва унда питерликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Тез орада жамоамизнинг йиғин доирасидаги барча рақиблари ҳақида маълумот берамиз", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Ўртоқлик ўйини. 9 февраль (душанба)
"Зенит" (Россия) – "Динамо" (Ўзбекистон)
БАА, Абу-Даби
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар