

"indykaila News" маълумотларига кўра, чоршанба куни, 14 январь санасида "Ливерпуль" вакиллари марказий ҳимоячи ва унинг агенти билан учрашган. Мерсисайдликлар футболчини "Манчестер Сити"га ўтишдан қайтаришга ва ўз сафига қўшилишига кўндирмоқчи.
Яқинда "Арсенал" ҳам "Кристал Пэлас" ҳимоячиси учун курашга қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 25 ёшли инглиз футболчисининг шартномаси жорий йил ёзида якунланади, бу эса "канонирлар" эътиборини тортган асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Қайд этиш жоизки, Марк Гехи ушбу мавсум "бургутлар" сафида 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.



