

"Клубимиз асосий жамоасида мураббий штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алексей Николаев клубни тарк этди.
Февзи Давлетов сўнгги икки мавсум давомида жамоамизга устозлик қилди. Унинг қўл остида жамоа 65 та расмий учрашув ўтказди ва Ўзбекистон Кубогининг ярим финал босқичига қадар етиб келди.
Бош мураббий лавозимига аввал бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган ва ёшлар футболида катта обрўга эга бўлган Станислав Кудряшов тайинланди. Кейинроқ янгиланган мураббийлар штабининг тўлиқ рўйхатни эълон қиламиз", – дейилади хабарда.



