UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  1 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  2 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  1 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди Янгиликлар

Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан Фарғона давлат университети анжуманлар залида вилоят футбол клублари вакиллари иштирокида махсус учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Нефтчи" футбол академияси, шунингдек футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жараёнда Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов, "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Меморандумдан кўзланган мақсад вилоятда футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади. Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев вилоятда футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаб етказиб бериш, футбол клубларини тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этди.

"Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда футбол спорт турига бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди" - дейди Фарғона давлат университети ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов. "Биз университет қошида "ФарДУ" клубини ташкил этганимизда Республикамиз ва вилоятимиз футбол тизимидаги барча мутасаддилар бизни бевосита қўллаб-қувватлашди. Мана ҳозирда Фарғона давлат университетида футбол спорт тури бўйича алоҳида таълим йўналишини очдик. "ФарДУ" футбол клуби спорт тамойилларига асосланган ҳолда қисқа фурсат ичида босқичма-босқич Ўзбекистон Про-лигасига қадар етиб келди. Мақсадимиз, келгусида университет футбол жамоасини Суперлига даражасига олиб чиқиш, халқаро майдонларда иштирок этишга қаратилган. Буларнинг барчаси университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун. Бугун имзоланган ҳамкорлик меморандуми вилоят футбол клублари ўртасидаги аҳилликни янада мустаҳкамлайди", – деди олийгоҳ ректори.

Шунингдек, жараён давомида сўзга чиққан "Нефтчи" футбол академияси директори Игорь Химич, шунингдек, "Цементчи" ва "Яйпан" клублари раҳбарияти вакиллари вилоятда футболни тизимли тарзда ривожлантириш учун шу каби ҳамкорлик дастурлари муҳим эканлигини таъкидладилар. Ўз навбатида, учрашув давомида вилоят футболига оид қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
29 дек 16:24:22
Akbar Umarov
Bolarkanku. Ekspert sifatida Vodiydagi 3 Viloyat Futbol Federatsiyalariga dostona maslahatim Vodiyda Bolalar Futboli Akademiaylarini tashkil qilib, tizimli ishlarni yolga qoyish kerak. Hozirgi paytdagi Vodiy Klublarini sobiq Paxtakorchilar ikki qulagidan tortib kelyaptilar. Bunaqa ahvolda jamoalarda katta pullar bolsagina barqaror yashay olishlari mumkin boladi
   
29 дек 15:44:05
Farruhf
Абдуваҳоб Яйпан клубида ишлаяптими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика