"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда
26 дек 18:36
Янгиликлар
"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда
"Леванте" ҳужумчиси Карл Этта Эйонг фаолиятида юқори босқичга кўтарилиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Барселона" ҳамда Англия Премьер-лигаси клублари бу форвардни диққат билан кузатмоқда. Футболчи шу ойда Африка Миллатлари Кубогида иштирок этмоқда.
24 декабрь куни у Африка Миллатлари Кубогида Камерун терма жамоаси сафида илк голини урди ва 2026 йил учун "Барселона" ҳамда АПЛ клублари скаутлари рўйхатида қолмоқда.
22 ёшли ҳужумчи сентябрь ойида "Вильярреал"дан "Леванте"га ўтган. У Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар