

"Вилла" Премьер-лигада сўнгги 11 ўйинидан 10 тасида ғалаба қозонди (1 мағлубият), жумладан, кетма-кет сўнгги 6 учрашувда ютиб чиқди. Бу жамоанинг АПЛ тарихидаги энг узун ғалабали серияси ҳисобланади.
Шунингдек, Бирмингем жамоасининг барча мусобақалардаги ғалабали серияси ҳозирда 9 ўйинни ташкил этмоқда.
Унаи Эмери шогирдлари 16 турдан кейин 33 очко жамғариб, етакчи "Арсенал"дан атиги 3 очко орқада қолмоқда.



