"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
"Астон Вилла" Англия Премьер-лигасининг 16-турида "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалабадан (3:2) сўнг клуб рекордини ўрнатди.

"Вилла" Премьер-лигада сўнгги 11 ўйинидан 10 тасида ғалаба қозонди (1 мағлубият), жумладан, кетма-кет сўнгги 6 учрашувда ютиб чиқди. Бу жамоанинг АПЛ тарихидаги энг узун ғалабали серияси ҳисобланади.

Шунингдек, Бирмингем жамоасининг барча мусобақалардаги ғалабали серияси ҳозирда 9 ўйинни ташкил этмоқда.

Унаи Эмери шогирдлари 16 турдан кейин 33 очко жамғариб, етакчи "Арсенал"дан атиги 3 очко орқада қолмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta