Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
2 дек 2025
Фарғонанинг "Нефтчи" клубига янги бош мураббий тайинланди.

Фарғона вилоятининг шарафли ўғлони, Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов “Нефтчи” ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

“Нефтчи” жамоаси чемпиони сифатида келгуси мавсумдаги асосий вазифалар —
 чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш,
 Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш,
 жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.

Исломбек Исмоиловга жамоамизни бошқаришдек шарафли ва масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз", - деб ёзади Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: t.me/fvhokimligi