UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  4 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  18 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  16 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади Янгиликлар

Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади

Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига. 30-тур

"Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:1

29.11.2025

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Константин Смирнов

ВАР ҳаками: Илгиз Танташев

АВАР ҳаками: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: 0:1 – 14, Игорь Сергеев (Ҳожиакбар Алижонов), 1:1 – 82, Забиҳилло Ўринбоев (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 12. Саидазамат Мирсаидов (24. Достонбек Абдулхаев, 67), 19. Мирзоҳид Ғафуров (11. Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриэл, 7. Азимжон Аҳмедов, 17. Русланбек Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 8. Шоҳмалик Комилов, 13. Бенжамин Теиди (14. Жамшид Болтабоев, 77), 29. Педро Аугусто (9. Забиҳилло Ўринбоев, 46)

Захира: 42. Фаррух Қурбонов, 5. Жулио Cесар, 6. Шерзод Ғуломжонов, 50. Муҳамммадали Ракибов, 55. Комилжон Тожидинов. 

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 77. Дилшод Саитов, 2. Беҳрузбек Асқаров (22. Умар Адҳамзода, 46), 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20. Дилшод Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов (94. Браян Риаскос, 46), 9. Иброҳим Ибрагимов, 10. Азиз Турғунбоев, 21. Башар Ресан, 11. Игорь Сергеев

Захира:  19. Жонатан Луиз, 18. Бобур Абдухолиқов, 26. Даврон Тўлаганов, 32. Муҳаммадали Дилшодбеков, 41. Фазлиддин Зухриддинов, 50. Фламарион, 59. Муҳаммадбобур Каримов

Огоҳлантиришлар: Бенжамин Теиди (29), Педро Аугусто (45), Иброҳим Ибрагимов (58), Башар Ресан (64), Жамшид Болтабоев (88)

Четлатиш: Башар Ресан (64, иккинчи огоҳлантириш)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Стандарт вазиятдан сўнг Ҳамралиев гол урди, аммо ҳакам ўйинни ташқари ҳолатни қайд этди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

88. Болтабоев катта тезликда кетаётган Алижоновни атайин тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

85. "Пахтакор"да ўзгариш.

82. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди! Захирадан майдонга тушган Ўринбоев чап қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади.

80. Бурчак узатмасидан сўнг Сергеевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

77. "Навбаҳор"да ўзгариш.

72. Адҳамзода рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллай олмади. Кейинги ҳужумда эса Гедеш жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

72. Адҳамзода рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллай олмади. Кейинги ҳужумда эса Гедеш жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

67. "Навбаҳор"да ўзгариш.

64. Башар Ресан ҳакамларга эътироз билдиргани учун кетма-кет икки марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. "Пахтакор" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Игорь Сергеев жамоадошига жиддий эътироз билдирди.

62. Ғиёсов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

59. Теидининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

58. Ибрагимов қўполлик учун огоҳлантирилди.

57. Мезбонларнинг жаримадан узатмасини Назаров уриб юборди.

54. Сергеевнинг зарбаси ўта ноаниқ.

53. Жияновнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да бир, "Пахтакор"да икки ўзгариш.

45+1. Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

45. Педро Аугусто ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44. "Навбаҳор" мураббийлар штаби аъзоларидан бирига қизил карточка кўрсатилди.

36. Комиловнинг зарбаси анча юқорилаб кетди.

29. Теиди марказда Асқаровни ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

26. Ғофуровнинг кучли узатмасига Мирсаидов ета олмади.

21. "Пахтакор" футболчисининг яна бир қўпол хатосидан сўнг мезбонлар бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

21. Жияновнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

18. Турғунбоев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва марказга пас йўллади. Йўлдошев тўпни эгаллади.

14. ГОЛ! Сергеев чап оёқда Суперлиганинг жорий мавсумидаги 20-голини уриб, ҳисобни очди!12. "Пахтакор" футболчисининг пас беришдаги қўпол хатосидан сўнг Педро рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади. Назаров тўпни қайтарди.

11. Ибрагимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза юқоорисидан ўтиб кетди.

9. Комилов ўз ўрнини тарк этган Назаров дарвозасини мўлжалга олди. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

8. Теидининг зарбасини Назаров қайтарди.

5. Жияновнинг жаримадан узатмасини Назаров эгаллади.

4. Жияновга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Навбаҳор" кўк, "Пахтакор" оч кулранг либосларда ўйнайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+9   
29 ноя 16:54:32
Xojakbar Xaitov
А мана зур келишишибди Келишган камандага кизил берди Буям келишувда борийди А Навбахорчилар
+8   
29 ноя 14:12:39
BXZ BXZ
Азиз жамоам Пахтакорга Аллахдан омад ва галаба беришини тилаб коламан . Кумуш медаллар учун олга Шерлар .
+7   
29 ноя 17:32:48
FC_Pakhtakor
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мавсумда жами 6 та мағлубият билан 2-ўринда якунлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради, ишонмаганлар бир қизиқиб кўринг. Бунинг "сири" нимада экан-а?! Хуллас, бир клубнинг бош ҳомийси айнан Суперлига бош ҳомийси ҳам бўлишига ЧЕК ҚЎЙИШ ЛОЗИМ! Бу ФИФА қонун-қоидаларига ҳам зид, манимча. Масалан, Испания Ла Лигаси бош ҳомийси "EA Sports" бир пайтнинг ўзида "Барселона" ёки "Реал" бош ҳомийси бўлишини ҳатто тасаввур қилишни ўзи кулгули ҳол. УЯТ!!!
Зайибал килдину кулинда далил исботларин буса ана фифага ёз кутини ёриб таша исбот далиларин бумаса нима киласан хамма ёка фита таркатиб.
+7   
29 ноя 17:09:00
BXZ BXZ
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйин эканлиги биринчи голдан билинди.
Роса келишилган эканми бечора Пахтакор келишиб футболчиси кизил олди яна голли хам хисобга олинмади ва дурранг у́йнади . Тепадагиларни буйруги шундай бу́лганмиди келишувда сиз кайси тарафда бу́лдиз ёки бетараф гувох бу́лганмисиз койил офарин .
+7   
29 ноя 16:00:00
Xojakbar Xaitov
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйин эканлиги биринчи голдан билинди.
Ман силани тушунмиман Хоп келишган десак Пахтакорга бир тийинлик толк йук бу ютукдан А Навбахоргаям толк йук Агар ростанам келишган булса Пахтакор Навбахорга канчадур пул берган Навбахор жонжон деп олган Демак айп Навбахорда Бетта куриниб турибдики 1000 фоиз келишилмаган уйин
+6   
29 ноя 16:58:05
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Xojakbar Xaitov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман силани тушунмиман Хоп келишган десак Пахтакорга бир тийинлик толк йук бу ютукдан А Навбахоргаям толк йук Агар ростанам келишган булса Пахтакор Навбахорга канчадур пул берган Навбахор жонжон деп олган Демак айп Навбахорда Бетта куриниб турибдики 1000 фоиз келишилмаган уйин
Баъзиларни тушуниб бўлмайди. Бири ОЧЛга чиқиб бўлди, жадвални ўртасида мавсумни якунлаши аниқ бўлди. Ўйинни сотиб олиш ёки сотишдан кимга фойда ҳайронман.
+6   
29 ноя 16:30:58
Botir Saidov
Xakam Paxtakorga yon bosgani uçun Paxtakor futbolçisiga qizil berdi...
+6   
29 ноя 15:47:01
Azamat Turgunov
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйин эканлиги биринчи голдан билинди.
Paxtakor nima qiladi kelishib? 2 ôrin bilan Osiyo Elit liga yokid Chempionlar liigasiga chiqib bómasa.. kumush medal tórisi qizumas buni Paxtakor ôylamidi faqat oltin medalli
+5   
29 ноя 17:24:28
Xojakbar Xaitov
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мавсумда жами 6 та мағлубият билан 2-ўринда якунлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради, ишонмаганлар бир қизиқиб кўринг. Бунинг "сири" нимада экан-а?! Хуллас, бир клубнинг бош ҳомийси айнан Суперлига бош ҳомийси ҳам бўлишига ЧЕК ҚЎЙИШ ЛОЗИМ! Бу ФИФА қонун-қоидаларига ҳам зид, манимча. Масалан, Испания Ла Лигаси бош ҳомийси "EA Sports" бир пайтнинг ўзида "Барселона" ёки "Реал" бош ҳомийси бўлишини ҳатто тасаввур қилишни ўзи кулгули ҳол. УЯТ!!!
Сиз хомий будаколин унда Суперлигани йорворасиз кейин Узи хомийлар санокли даражада буса тагин нозланасилае
+5   
29 ноя 17:13:17
BXZ BXZ
Ravshan Umidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хаммаси келишилган уйин эканлиги яққол куриниб - билиниб қолди.Тепадаги харомхурлар кетмасакан Хақиқат, Хақиқий тоза уйин курмаймиз. Суперлигани Расволига деса туғри булади.
Хафа бу́лмангку озгина Аллахдан ку́ркиш керак бундай кескин маълумот айтишдан олдин . Ку́зиз билан ку́рдизми келишувни ва нечта гувохингиз бор буни исботига .
+5   
29 ноя 15:50:37
Botir Saidov
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйин эканлиги биринчи голдан билинди.
Kim kelişgan???
+5   
29 ноя 15:47:28
Otabek Ravshanovich
Kuçi yetmi goʻl urdirsa sotvogan boladimi shunda
+5   
29 ноя 15:25:04
real navdak
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйин эканлиги биринчи голдан билинди.
Пахтакор ютқазса честний бўладими
+5   
29 ноя 14:12:19
Александр Гейнрих
Сергеев олга !!!
+4   
29 ноя 18:37:43
⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Худди шу жамоага 54-йилдан бери мухлисман ёшим 60- дан ошган кейин бир пайтлар шу жамоада болалигимда футбол махоротидан сабок олганман . Биродар Абдурайимов , Ту́лаган Исоков , Василис Хаджипанагиз ва яна канчадан канча футболчиларни ку́рганман сухбатлашганман нега энди жамоамни химоя килмаслигим керак . Сог бу́линг у́йнаб ёзсангиз хам у́йлаб ёзинг .
... Биродар Абдурайимов , Ту́лаган Исоков , Василис Хаджипанагиз ва яна канчадан канча футболчиларни ку́рганман сухбатлашганман нега энди жамоамни химоя килмаслигим керак... шунча гапни ёзибсиз саломат бўлинг! Лекин юқорида тилга олган футболчилар ҳақиқий футбол усталари бўлишган! Уларга ҳакам ёки бошқа бировни ёрдами керак бўлмаган!!! М.Қосимов ҳақида ўзизча 54 йиллик Пахтакорчи сифатида фикр ёзибсиз! 54 йиллик фБитта бу фикриз учун эмасу бошқа коментларда ҳам ёндириб турасиз! 16 ёшли "СА"даги коментчилар олдизда хижолатку... Миржалол текин келаман деса ҳам Пахтакор олмас эмиш... ўйнаб ёзсангизҳам ўйлаб ёзинг 54 йиллик мухлис! М.Қосимовни шу Пахтакориз футболчилик даврида ҳам 3-4 ҳисса пулларини тўлаб олиб келган клубга... ҳозир ҳам ялиниб юргандир!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика