UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  3 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  7 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди Янгиликлар

"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди

Футбол олами катта йўқотишга учради: Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида вафот этди.

Унинг вафоти ҳақида клуб расмий сайти эълон қилди.

Руссо сентябрь ойида сийдик йўллари инфекцияси асоратлари туфайли касалхонага ётқизилганди. Даволанишга қарамай, Руссонинг аҳволи оғирлашди ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Хайрлашув мактубида "Бока" мураббий ўзининг сўнгги кунларигача футболга бўлган чексиз иштиёқини намоён этганини таъкидлади. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеданинг сўзларига кўра, Мигель Анхель касалхонада бўлганида ҳам жамоа ишлари билан қизиқиб, бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб турган.

"У футбол билан яшаб, нафас олди – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий жангчи эди", – дейилади клуб баёнотида.

Мигель Анхель "Бока Хуниорс" клубида доимий изини қолдирди. У афсонавий клубни уч марта бошқарган: 2007, 2020–21 ва яна 2025 йилда. Айнан унинг бошчилигида "Бока" 2007 йилги Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди ва Жанубий Американинг энг муваффақиятли жамоаларидан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ўйнаётган Жалолиддин Машарипов 2021/22 йилги мавсум "Ал Насср"да Руссо қўл остида ўйнаган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика