UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди Янгиликлар

Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0

20.09.2025

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Зокир Қодиров

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Андрей Сопенко

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 3, Доминик Бегич, 2:0 – 4, Тома Табатадзе, 3:0 – 31, Доминик Бегич (Тома Табатадзе), 4:0 – 41, Тома Табатадзе (пенальти), 5:0 – 45+5, Доминик Бегич

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 64), 5.Сардор Қулматов (95.Нодирбек Аҳмаджонов, 46), 6.Равшан Хайруллаев (8.Анвар Жўраев, 77), 10.Азизбек Амонов (19.Билол Тўплиев, 64), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе (33.Йосип Томашевич, 77), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 5.Жулио Сезар (70.Аббос Ғуломов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Муҳаммадали Ғиёсов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Теиди, 14.Жамшид Болтабоев (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 17.Руслан Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (71.Наврўз Иминжонов, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 29.Педро Аугусто, 36.Гельерме Гедеш, 55.Комил Тожиддинов

Огоҳлантиришлар: Жулио Сезар (20), Иззатилло Пўлатов (21), Мирзоҳид Ғофуров (43), Азизбек Амонов (51), Фране Икич (86), Муҳаммад Йўлдошев (87), Доминик Бегич (90+4)

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. Футболчилар ўртасида муросасизлик юзага келди. Бегич огоҳлантирилди.

90+1. Боймуродов меҳмонлар томонидан йўлланган кучли зарбани қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

87. Йўлдошевга қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

86. Икич огоҳлантирилди.

85. Комиловнинг жаримадан узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

83. Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

82. Комиловнинг жаримадан узатмаси кучли бўлмаган зарба билан якунланди. Боймуродов тўпни ушлаб олди.

79. Иккала жамоа дарвозабонларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

77. "Бухоро" таркибида икки ўзгариш.

75. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

74. Тўплииевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

72. "Навбаҳор" ҳужумда фол содир этди.

69. Жияновнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.

68. "Навбаҳор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

64. "Бухоро"да икки ўзгариш.

60. Амоновнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

57. Жаримадан узатилган тўпни мезбон ҳимоячилар қайтарди.

56. Жияновга нисбатан қўполлик содир этилди.

53. Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

51. Азизбек Амонов қўполлик учун огоҳлантирилди.

50. "Навбаҳор" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан нарига ўтмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида "Навбаҳор"да учта, "Бухоро"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+5. ГОЛ! Бегич "Бухоро"нинг бешинчи голини урди! Хет-трик!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

43. Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди.

41. ГОЛ! Тома Табатадзе пенальтидан ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди!

35. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Жарима зарбаси амалга оширилаётган пайт тўп "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

31. ГОЛ! Бегич ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади!

26. Азиз Амонов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

20. Пўлатов ва Сезар огоҳлантирилди.

14. Жиянов ўнг қанотдан олдинга борди, бироқ тўпни шерикларига етказа олмади.

9. "Бухоро" футболчилари яна бир хавфли ҳужум ташкил этишди. Дарвозабон Шукрон Йўлдошев ўз вақтида жойини тарк этиб, тўпни эгаллаб олди.

4. ГОЛ! Табатадзе ҳали ўзига келиб улгурмаган "Навбаҳор" дарвозасига яна гол урди.

3. ГОЛ! Бегич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+9   
20 сен 19:20:42
ОЙБОТ
Хамяков Шацких.. АНДИЖОН хайратта.
Афсус озгина сабр етишмади.
Хақиқатда БУХОРОни 100%га +га ўзгартирибди.
Тренер ғалаба қозоняпти. РЕСПЕКТ.
+7   
20 сен 19:24:03
Феномен
Пидр Левченко кўриб қўй сен ўйнатолмаган табатадзе бухорода қанақа ўйнаябди ўтган йили нефтчида биттаям гол уролмаган норчаев насафда тўп урар
+7   
20 сен 18:54:06
Фарход
Бакоев кураяптими уйинни, ?
+6   
20 сен 19:25:46
Isroiljon Qosimov
Хомяковнинг "Имзоси"
+6   
20 сен 19:16:34
barselona7
Майдонда 18+ бўлиб кетди. Манимча шунга бу ўйинни ТВ га узатишмаган бўлса керак.
+6   
20 сен 19:13:55
Futbol Uchun
Ҳомяков ҳақиқатдан кучли мураббий экан Андижон бир оз сабр қилиб имконият бериш керак эди.ОКМК билан 3-1 ғалабани 4-3 мағлубият билан якунлагани кетишига асосий сабаб бўлди.Лекин ҳозирги Андижон ОКМК билан ўша даражадаги ўйинни ҳам қила олмайди тан олиш керак.
+6   
20 сен 19:09:24
Odiljon Rasulov
Навбахорни бу йил иккала дарвозобон еди Бир тийинга киммат дарвозобонлар мураббийга кушиб
+6   
20 сен 18:54:54
ㅤㅤㅤ
Sharmanda qib tashayabti Buxoro gazini bos
+6   
20 сен 18:52:23
Рахимжон Махмудов
Лушанни йукотиш керак, тренер эмаску бу.Хомяковдан ургансин тренерликни.
+6   
20 сен 18:52:12
Фарход
Лушан кетди, аут , шу кетишда 6 : 0 ,, 7 : 0 буладиёв. Чёта Хомяков футболистларга нисбатан калит топди, ( у сафар ёзгандим Бухоро клубида яхши уйинчилар тупланган ,факат жой-жойига куйиб уйнатиш керак )
+6   
20 сен 18:51:30
Odiljon Rasulov
Бу сайтда фикр ёзганинг Билан хеч Ким Бир тийнга олмайди ундан кура синглизгами опангизгами ширинг тилак ёзинг Уша фойдага колади
+6   
20 сен 18:50:13
Лацио Пахтакор
Бухороми бу, ёки Барселонами? Оббо Бухоро.
+5   
20 сен 19:46:34
db_076
Бухоронинг энг катта ютуги бу Хомяковни олиб келгани булди. Жамоа таркиби сакланиб колинса келгуси мавсумда Бухоро совринли уринлар учун бемалол кураша олади. ПАХТАКОР мухлиси сифатида бухоролик дустларимни бу ажойиб уйин ва йирик хисобдаги галаба билан олдиндан табриклайман. БУХОРО БА ПЕШ!!!
+5   
20 сен 19:13:29
ATLANTIDA
Navbahor borme qoʻyavermaysanmi undan koʻra qancha mablagʻ tejalardi bunchalik obroʻ ham tushmasdi. 3:0 boʻlardi borganda yutardi deb qoʻya qolardik
+5   
20 сен 19:04:08
Xojakbar Xaitov
Хомяков эффекти йохуд Андижонни аср ий хатоси
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика