UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  20 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  4 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  18 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Шўртан" – "Пахтакор" 0:0

19.09.2025

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исақов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Александр Попов

ВАР ҳаками: Никита Мустафин

АВАР ҳаками: Амал Султонов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Шўртан": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Улуғбек Худойбердиев, 6.Одилбек Абдумажидов, 9.Пўлатхўжа Холдорхонов (45.Ғанишер Қодиров, 82), 10.Темур Мамасидиқов (14.Аброрбек Тошқўзиев, 74), 22.Сардор Саъдуллаев (3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 74), 24.Дониёр Нарзуллаев (27.Чориёр Турсунқулов, 87), 33.Бекжон Раҳматов (8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 82), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 70.Миржалол Жумаев, 76.Исломжон Кенжабоев

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 11.Жасурбек Ҳакимов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 66), 10.Азизбек Турғунбоев (21.Башар Ресан, 78), 11.Игорь Сергеев, 15.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 66), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (18.Бобир Абдихолиқов, 78), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Дилшод Саитов, 94.Браян Риаскос

Огоҳлантиришлар: Дониёр Нарзуллаев (36), Ҳожиакбар Алижонов (44), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (79), Шоҳруҳ Эшбўтаев (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+5. Бурчак узатмаси Қодировнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

90+4. Шоҳруҳ Эшбўтаев вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90+3. Бурчакдан узатилган тўпни Эшбўтаев мушти билан уриб юборди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

88. Қодиров қулай вазиятда зарба йўллай олмади. Бўриев хавфни бартараф этди.

87. "Шўртан"да ўзгариш.

82. "Шўртан"да икки ўзгариш.

79. Ҳамралиев огоҳлантирилди.

78. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

74. "Шўртан"да икки ўзгариш.

72. Нарзуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

70. Саъдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

69. Сергеевнинг зарбасини Эшбўтаев эгаллади.

66. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

64. "Пахтакор" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

59. Собирхўжаевнинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди.

57. Мамасидиқов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

57. Эркинов узатмасини Эшбўтаев ўзиники қилди.

49. Мамасидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. ГОЛ! Нарзуллаев ҳисобни очди, бироқ ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус.

45. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

44. Алижонов қўполлик учун огоҳлантирилди.

43. Зарба! Мамасидиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

41. Адҳамзода пасидан сўнг Бўриев ноаниқ зарба йўллади.

39. Мамасидиқов зарбасидан сўнг Назаров тўпни ушлаб олди.

38. Адҳамзоданинг узатмасини Турғунбоев рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

36. Нарзуллаев Адҳамзодага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

32. Жаримадан узатилган тўпга Ҳамралиев бош билан зарба йўллади, Эшбўтаев тўпни ушлаб олди.

31. Собирхўжаевга қўполлик ишлатилди.

28. Бурчак узатмасидан сўнг меҳмонлар ҳужумда фол ишлатди.

23. Сергеевнинг зарбасидан сўнг Эшбўтаев тўпни эгаллади.

21. Бурчак узатмасидан сўнг Сергеев бош билан зарба йўллади, Худойбердиев бош билан тўпни қайтарди.

17. Адҳамзоданинг ажойиб узатмасига Сергеев ета олмади, у офсайдда ҳам экан.

9. Алижонов узатган тўпни Эшбўтаев эгаллади.

8. Турғунбоев ҳужумда қўполлик содир этди.

6. Марказда Раҳматовга нисбатан фол ишлатилди.

4. Адҳамзода Ибрагимовни олдинга бошлади, аммо шериги тўпга ета олмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Шўртан" кўк, "Пахтакор" оч кулранг либосларда ўйнайди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+8   
19 сен 21:05:30
Пахтакор бос
Пахтакорда умуман ўйин йўқ, доим тепадан пас беради ёки орқага, Тожиев қани ёриб киришлар, қани тактика ўйин бир хил, Риаскосни тузлаш учун олганмисан, нимага заменани эртароқ қимийсан, бекордан про лицензияси йўқ, чунки про га тортмийди, малакали тренер керак команда га!
+7   
19 сен 20:54:56
Холмирзаев Комил
ОХИРГИ УРИНДАГИ ЖАМОАНИ ЮТА ОЛМАГАН ЖАМОА ЧЕМПИОН БУЛА ОЛМАСА КЕРАК
+5   
19 сен 21:40:19
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Омади келмади. Пахтакор омад кейинги ўйинига
+5   
19 сен 21:23:39
Маратик
Шуртанга рахмат,олдиндаги жамоаларга ёрдам килди,Энди эртага нефтчи динамо уйини кизик бусин,кучлиси ютсин,динамо мухлиси
+5   
19 сен 21:00:44
Холмирзаев Комил
ЭРТАГА САМАРКАНДДАН ХАМ. КАМИДА ДУРАНГ БУЛМАСА ГАЛАБА КУТАМИЗ
+5   
19 сен 19:19:53
fcnasaf_BH
Шуртанга омад ер булсин ничя булсин илохим
+5   
19 сен 19:19:52
fcnasaf_BH
Шуртанга омад ер булсин ничя булсин илохим
+4   
19 сен 22:04:38
mirabzal
пахтакор бугун чичди шунакаям буш уйийдими хужмла самарасиз
+4   
19 сен 21:07:59
Зоиржон Капаянги.
Пахтакор эмас Шўртан очко йўқотди
+3   
19 сен 21:18:37
Haqiqat-2
Якшанба куни Кизилкум хам Насафдан очко олса, Нефтчи - Динамо уйинида мезбонлар ютса интрига ЗУР буларди!!!
+3   
19 сен 21:11:21
Адхамжон Низамов
Эх,Нефтчи.Шуртанчалик булолмадинга.
+3   
19 сен 21:09:20
Farhod
Navbaxor xam durrang uynaganda kimdurlar kulgan edi qaytar dunyooo
+3   
19 сен 20:57:49
Haqiqat-2
Шуртан Тошкент клубларида касди боракан, олдин Бунёдкор энди Пахтакор...
+3   
19 сен 20:55:49
Sherzod myu
Kamoliddin Tojiyev , Paxtakor ga noloyiq murabbiy , arizasini yozib ketsaham buladi ,ozgina insof bulsa ,ketgani maqul .

+3   
19 сен 20:54:45
FC_Pakhtakor
Нахуй керегиди бунака испитанияла килиб уйн бошидан тушурмидими жанговар таркиб килиб курдик базилари анча суст харакат килишди маглубиятга тенг дуранг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика