

"Динамо" ПФК Жиззахдаги ўйиндан кейин ҳакамлик бўйича шикоят киритди
Суперлига 20-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:1) учрашувидан кейин «Динамо» ПФК ўйиндаги ҳакамлик бўйича учрашув расмий қайдномасига шикоятини қайд этди.
Клуб ўйиндаги бир қатор вазиятлар бўйича ўз эътирозини йўллайди", -дейилади Самарқанд клуби расмий баёнотида.
Маълумот учун, Жиззахдаги ўйиннинг сўнгги дақиқасида бош ҳакам Ильгиз Танташев томонидан "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Катта эҳтимол билан айнан шу вазиятга самарқандликлар эътироз билдиришган.



