UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  1 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  81 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  18 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  17 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  4 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди Янгиликлар

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви якунланди.


"Сурхон" – "Бунёдкор" 3:1 LIVE

Гол: 17 - Рустам Турдимуродов, 34 - Асилбек Жумаев (Беҳзод Шамсиев), 72  - Рустам Турдимуродов, 90+2 - Итсуки Урата
13 август 2025. Термиз, "Сурхон Арена". 20:00
Ҳакамлар:
Наим Қосимов, Зуфар Элибоев, Артём Калинин, Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Элнур Дониёров

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (2.Беҳруз Каримов,71), 8.Ҳумоюн Шербўтаев ( 15.Диёр Рамазонов,81), 10.Рустам Турдимуродов (  9.Муҳсин Бозоров, 81), 22.Жавоҳир Жўраев, 24.Шерзод Комилов (18.Нодир Абдухолиқов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 59).
Захира: 86.Даврон Мерганов,14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 26.Беҳруз Шукуруллаев.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Николоз Мали, 5.Александр Зевадинов ( 25.Итсуки Урата,46), 8.Мартин Шролер (17.Оллоберган Каримов ,76), 9.Имеда Ашортиа, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (28.Матия Кривокапич, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов, 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 76), 77.Музаффар Олимжонов (21.Носиржон Абдусаломов, 46).
Захира: 22.Валижон Раҳимов,  30.Сардор Абдунабиев, 33.Абдулазиз Абдурашидов, 66.Азизбек Тўлқинбеков.



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Бугунги учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлсада, Тошкент жамоаси анча яхши ҳаракат қилди. Улар жуда кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Шу ўринда, мезбонлар дарвозабони Дилшод Йўлдошевнинг ҳам ҳаракатларини эслаб ўтиш лозим. Дарвозабон бир неча бор ажойиб сейвларни амалга оширди. "Сурхон" эса бугун ўз имкониятларидан максимал фойдаланди ва Термизда  ғалабани қўлга киритди

90. Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳам ажойиб зарба йўллади. Бироқ дарвозабон ажойиб сейвни амалга оширди

87. Урартунинг зарбаси ноаниқ кетди

85. Бу сафар Каримов зарба йўллади. Бироқ Беҳрузнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

84. Рамазоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

81. Бозоров ва Рамазонов майдонга тушди. Улар Шербўтаев ва Турдимуродовни алиштиришди

77. Турдимуродовнинг зарбаси ноаниқ

76. Каримов ва Йўлдошев майдонга тушди. Улар Тўрақулов ва Шролерни алиштиришди

72. ГОООЛ. Ҳимоядаги қўпол хато тошкентликларга жуда қимматга тушди. Турдимуродов эса ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди

71. Каримов Турсуновнинг ўрнига майдонга тушди

70. Меҳмонларда яна бир имконият. Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди. Бугун "қалдирғочлар" кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмаяпти

67. Ҳар икки футболчи ҳам майдонга қайтди

65. Жумаев ва Бугарин ўзаро тўқашиб кетди ва ҳар иккиси жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда

65. Абдусаломов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Чамаси уч метрлардан футболчи жуда ноаниқ зарба йўлламоқда

63. Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан анча сокин ўтмоқда. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Меҳмонлар эса сўнгги зарба беришда қийинчиликка учрашмоқда

59. Абдураҳмонов ва Абдихолиқов майдонга тушди. Улар Каримов ва Комиловни алиштиришди

55. Яна Достон Турсунов ўз омадини узоқ масофадан зарба йўллаб, синаб кўрди. Бу сафар ҳам Абдужалилов ўз ўрнида

50. Турсуновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз бартараф этди

46. Зейтуллаев иккинчи бўлим аввалида учта ўзгариш қилди. Урарту, Абдусаломов ва  Кривокапич майдонга тушди. Улар Зевадинов, Аҳмаджонов ва Олимжоновни алиштиришди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Турдимуродовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

45. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

44. Дилшод Йўлдошев ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Бу турда дарвозабонлар катта саҳнага чиқишмоқда. Иккита зарбани ажойиб тарзда қайтарди

36. Учрашувни анча яхши бошлаган тошкентликлар охирги дақиқаларда умуман ўзларига ўхшашмаяпти


34. ГОООЛ. Шамсиевдан супер узатма. Жумаев эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Шамсиевнинг узатмасига эса шунчаки қоил. Шамсиев "Кросс"ни "ёқиб олди"

30. Турсунов яхши узатмани амалга оширди, Турдимуродов тўпга озгина етиб кела олмади

26. Мартин Шролернинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Дилшод Йўлдошев қайтармоқда

23. Мезбонлар иккинчи голини урди. Бироқ Найим Каримов зарбадан бир неча  сония аввал қўполлик учун хуштакни чалганди

19. Мезбонлар иккинчи голини ҳам уриши мумкин эди. Шамсиевнинг зарбаси хавфли чиқди. Абдужалиловдан сейв

17. ГОООЛ. Рустам Турдимуродов рақиб ҳимоячиларидан қайтган тўпни узоқдан тўхтатмасдан зарба йўллади ва чиройли гол урмоқда. Учрашувда бироз устунликка эга бўлган "қалдирғочлар" ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди

16. Учрашув анча ҳужумкор ўтмоқда. Жумаев чиройли ҳаракатлар билан рақибларидан ўтди ва тўпни Шербўтаевга узатди. Бироқ Ҳумоюннинг зарбаси ноаниқ

15. Мезбонларнинг ўртадаги хатоси жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Бироқ жамоа сардори Шамсиев ажойиб ҳаракат қилди. У дарвозабон ўрнида тўпни қайтармоқда

14. Шерзод Комиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди

Бугунги Беҳруз Шайдулов учун "учар тулпорлар" сафидаги юбилей 150-учрашуви бўлмоқда

11. Мезбонлар ҳам аста-секинлик билан ҳужум ташкил қилишга интилмоқда. Ҳозирча сурхонликлар сафида Турдимуродов шерикларидан ажралиб турибди

5. Яна "қалдирғочлар"дан ҳужум. Меҳмонлар дастлабки 5 дақиқа ичида 3-зарбасини йўллади. Йўлдошев ўз ўрнида

4. Меҳмонлар учрашувни ҳужумкор бошлашди. Имеда Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди

2. Олимжонов чап қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб зарба йўллади, Дилшод Йўлдошевдан эса илк сейв


- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика