UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  0 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  4 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  6 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  6 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0

Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Динамо" баҳси бўлиб ўтди.


Суперлига, 14-тур

"Қўқон-1912" – "Динамо" 2:3  

27.06.2025.Қўқон. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Данил Яценко, Умиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Голлар: Жасур Холтўраев 11, - 1:0 (Зафар Ҳакимов). Анваржон Ҳожимирзаев 30, - 1:1 (Мақсудхўжа Аълохўжаев). Салим Мустафоев 43, - 1:2 (Анваржон Ҳожимирзаев). Жасур Холтўраев 61, - 2:2 (Жавоҳир Ҳусанов). Анваржон Ҳожимирзаев 73, - 2:3 (Ойбек Ўрмонжонов). 

"Қўқон-1912": 13.Азиз Исақов, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (10.Ҳусниддин Ғофуров, 75), 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 14.Жасур Холтўраев, 15.Зафар Ҳакимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 56), 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 69.Егор Кондратюк (17.Алишер Хайруллаев, 83).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 2.Мирзиёд Миродилов, 19.Шаҳзод Акрамов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳим Мухторов, 37.Тоҳирбек Йўлдошев.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (8.Санжар Қодирқулов, 22), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (20.Жалолиддин Жумабоев, 66), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (22.Улуғбек Абдуллаев, 46), 17.Салим Мустафоев (18.Олександр Кучеренко, 45+6), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88.Марко Станоевич (25.Ойбек Ўрмонжонов, 66).

Захира: 27.Эдем Неманов, 11.Хислат Халилов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Беҳруз Облақулов, .

Огоҳлантиришлар: Анваржон Ҳожимирзаев 26, 

Четлатиш: Жаҳонгир Ўрозов 45+4,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Динамо" 2:3

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди.

89. ЗАРБАААА! Майдон марказидан Бахтиёр Қосимов йўллаган зарба аниқ чиқди, Ягудин қийинчилик билан тўпни ушлаб олди! 

89. Ҳожимирзаев ҳозир икки ҳимоячи қуршовида қолиб дарвоза томон борди ва йиқилиб тушди, бош ҳакам бу вазиятда қўполлик йўқ деб топди

85. ЗАРБА! Жавоҳир Ҳусановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Ягудин тўпни эгаллаб олди

83. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Кондратюк ўрнига Алишер Хайруллаев тушди

83. Бир киши кам бўлиб ўйнаётган "Динамо" ҳужумкор ўйин таклиф қилмоқда. Ҳозир Фирдавс Абдураҳмонов гол уриши мумкин эди, у яқин масофадан зарба бера олмади

75. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Гвазава ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди

73. ГОЛ! Ўрмонжоновнинг узатмасидан кейин Ҳожимирзаев гол урди. Ҳакамлар дастлаб офсайд кўрсатишди, бироқ ВАР ёрдамида ўйиндан ташқари ҳолат йўқлиги боис гол инобатга олинди - 2:3

72. ЗАРБА! Абдураҳимовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

70. Ўрмонжоновнинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган зарбаси йўлига Жасур Ёқубов тўғаноқ бўлди

67. Зарба! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

66. Ўзгаришлар. "Динамо". Мираҳмадов ва Станоевич ўрнига Жумабоев ва Ўрмонжонов тушди

65. ЗАРБА! Бахтиёр Қосимовнинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Ягудин тўпни ушлаб олди

61. ГОЛ! Чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасанов тўпни жарима майдонига узатди, Жавоҳир Ҳусанов дарвоза ёнига узатди, дарвоза қаршисида турган Холтўраев дублини расмийлаштирди - 2:2. 

58. Ягудин ўз ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди ва унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

56. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жароҳат олган Ҳакимов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди  

54. "Қўқон-1912" ҳимоячиси Зафар Ҳакимов жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

52. Зарба! Анваржон Ҳожимирзаевнинг зарбаси хавфли чиқди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Динамо". Фрайдей ўрнига Улуғбек Абдуллаев тушди


45+7. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:2

45+6. Ўзгариш. "Динамо". Жароҳат олган Мустафоев ўрнига Кучеренко тушди

45+4. ЧЕТЛАТИШ! Бош ҳакам ВАРни кўрди ва Ўрозовга сариқ карточка ўрнига қизил карточка кўрсатди. У бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Холтўраевни йиқитганди. 

45+1. Огоҳлантириш. "Динамо". Жаҳонгир Ўрозов

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

43. ГОЛ! Бурчакдан Ҳожимирзаев узатган тўпни Салим Мустафоев боши билан дарвозага йўллади - 1:2. 




41. ЗАРБААА! Санжар Қодирқуловнинг 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан кейин Азизхон Исақов тўпни қайтарди!

37. ЗАРБААА! Жавоҳир Ҳусанов билан девор услубида ўйнаган Бахтиёр Қосимов жарима майдони ичидан зарба берди, Ягудиндан чиройли сейв!

30. ГОЛ! Аълохўжаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Анваржон Ҳожимирзаев жарима майдони ёнидан дарвозага жойлаб қўйди - 1:1. 

26. Бурчак тўпидан кейин Кондратюк боши билан зарба бера олмади

26. Зарба! Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Станоевич тўпни қайтариб юборди.

25. Огоҳлантириш. "Динамо". Анваржон Ҳожимирзаев

22. Ўзгариш. "Динамо". Жароҳат олган Дуглас ўрнига Қодирқулов тушди

16. УХ! Майдон марказида Ратиньо ва Кондратюк боши билан тўқнашиб кетишди. Шифокорлар Ратиньога ёрдам кўрсатишмоқда

15. УХХХ! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Ягудин ўз ўрнида! Кейинги ҳужумда Холтўраев ноаниқ зарба берди!

14. ЗАРБАААА! Жасур Холтўраев энди жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди, Ягудин қийинчилик билан тўпни қайтарди!

11.ГОЛ! Чап қанотдан Зафар Ҳакимов ҳаволатиб тўпни жарима майдони ичига узатди, Жасур Холтўраев боши билан гол уриб ҳисобни очди - 1:0.




4. ЗАРБАААА! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдони чизиғидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Равшанбек Ягудин чиройли сейв намойиш этди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика