UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   3 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  14 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1

14.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Акмал Ғиёсов, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВАР ҳаками: Никита Мустафин

АВАР ҳаками: Амир Галеев

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: 1:0 – 24, Темирхўжа Абдухолиқов (пенальти), 1:1 – 55, Игорь Сергеев (Башар Ресан)

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 77.Музаффар Олимжонов (22.Азиз Амонов, 88), 6.Бобур Йўлдошев, 15.Марко Бугарин (2.Николоз Мали, 81), 7.Одил Ҳамробеков, 21.Носир Абдусаломов (19.Фарруҳ Қодиров, 88), 8.Мартин Шролер (9.Имеда Ашортиа, 45), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (74.Луис Качорри, 46), 57.Амир Тўрақулов

Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 10.Расул Йўлдошев, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 30.Сардор Абдунабиев

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 77.Дилшод Саитов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев (94.Брайан Риаскос, 64), 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 81), 23.Абдурауф Бўриев, 21.Башар Ресан (17.Достон Ҳамдамов, 87), 11.Игорь Сергеев

Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 50.Фламарион

Огоҳлантириш: Башар Ресан (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Риаскос бош билан зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди.

87. "Пахтакор"да ўзгариш содир бўлди.

85. Хавфли вазият! Сергеевнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

76. Бўриев томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

74. Бўриев ва шериги ўртасида узатма борасида тушунмовчилик юзага келгани боис меҳмонлар ҳужуми бесамар якунланди. 

67. Саитов томонидан йўлланган зарбани Абдужалилов қайтарди, иккинчи уринишда эгаллаб олди.

64. "Пахтакор"да ўзгариш амалга оширилди.

59. Башар Ресан қўполлик учун огоҳлантирилди.

55. ГОЛ! Ресаннинг чап қанотдан узатмасини Сергеев бош билан "Бунёдкор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

54. Хавфли вазият! "Бунёдкор" футболчиларининг кетма-кет учта зарбасини Назаров қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор" таркибида иккинчи ўзгариш амалга оширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

43. Хавфли вазият! Башар Ресаннинг кучли зарбасини "Бунёдкор" дарвозабони қайтарди. 

39. Шролерга нисбатан қўполлик ишлатилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

36. Хавфли вазият! Бўриев томонидан йўлланган аниқ зарбани Абдужалилов қийинчилик билан қайтарди.

35. Дилшод Саитовнинг чамаси 20-25 метрлардан йўллаган зарбасини "Бунёдкор" дарвозабони иккинчи уринишда эгаллаб олди.

34. "Бунёдкор" жарима майдони қаршисида стандарт вазият юзага келди. 

30. Алижоновнинг шериги билан тушунмовчилиги натижасида меҳмонларнинг ҳужуми барбод бўлди.

26. Башар Ресан рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди. 

24. ГОЛ! Абдухолиқов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! "Пахтакор" дарвозабони тўп йўналишини топа олмади. 

23. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Абдусаломов тепган тўп Собирхўжаевнинг қўлига тегди.

22. "Бунёдкор" бурчак зарбаси ишлаб олди.

19. Зарба! Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Аксига олиб, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

17. Хавфли вазият! Абдухолиқов рақиб жарима майдони ичида аниқ зарба йўллай олмади. 

17. "Пахтакор" ҳимоячисининг қалтис ҳаракати натижасида Назаров ўзига яқинлашиб қолган рақиби қаршисида қийинчилик билан тўпни олдинга тепиб юборди.

14. Абдухолиқов рақиб футболчиси билан тўқнашув оқибатида шикастланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

11. Меҳмонлар ҳужум пайтида Шролерга нисбатан қўполлик ишлатди.

7. Алижоновга нисбатан майдон марказида фол содир этилди.

4. Ресаннинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонига яқин нуқтадан Ибрагимов зарба йўллади, аммо ноаниқ кўриниш олди.

3. Ҳамробековнинг рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

1. "Бунёдкор" ҳужуми зарба билан якунланди, аммо Абдухолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оч кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика