UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

"Насаф" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви якунланди.

Ўзбекистон Суперкубоги-2025

"Насаф" – "Андижон" 1:0

27 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Абдурашид Худайберганов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 72, Ҳусайн Норчаев (пенальти)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 10.Драган Черан (22.Игорь Голбан, 90+2), 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 65), 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович (99.Рубин Хебай, 65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 90+2), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 6.Муродбек Раҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 24.Сардорбек Баҳромов

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Алтин Крезиу (18.Дамир Темиров, 75), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (9.Мирзад Механович, 75), 11.Ислам Машуков (7.Рустам Турдимуродов, 73), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Дониёр Абдуманнопов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 32.Лука Ускокович, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Абубакир Ашуров, 8.Искандар Шайқулов, 13.Сардор Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 21.Асадбек Хабибуллаев.

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (24), Усмонали Исмоналиев (71), Абдулвоҳид Ғуломов (80), Драган Черан (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. "Насаф" 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

90+5. "Андижон" дарвоазбони тўпни ўйинга киритиш чоғида Макронга унинг рафиқаси томонидан амалга оширилган ҳаркатни такрорлади. Ҳакам ВАР монитори орқали ҳолатни кўриб чиқиб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди. 

90+2. "Насаф" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

90+1. Абдуманнонов томонидан йўлланган зарба "Суюнчи" фильмидаги эпизодлардан бирини эслатиб юборди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. Черан бу йилги Суперкубокда ўз ҳисобига гол эмас, сариқ карточка ёздириб қўйишни уддалади.

86. "Андижон"нинг бурчак узатмасини Неъматов қийинчилик билан уриб юборди.

82. Хавфли вазият! Ғуломовнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига бироз аниқлик етиишмади.

80. Ғуломов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

79. Хабарингиз бўлса керак, NASA яқин йилларда Марсга ўз ракеталарини юборишни режалаштирмоқда. Инсоният марсга қачон қадам қўйишини билмадим-у, лекин "Андижон" футболчиси тепган тўп ундан аввалроқ етиб борса керак.

Бугунги учрашувни "Бунёдкор" стадионидан 13205 нафар томошабин кузатяпти экан.

75. "Андижон" яна икки ўзгаришга қўл урди.

73. "Андижон"да ўзгариш бўлди.

72. ГОЛ! Норчаев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! "Насаф" ҳужумчиси марказни нишонга олди, "Андижон" дарвозабони эса ён томонга ташланди.

65-дақиқа: Насруллаев захирадан майдонга тушди. 66-дақиқа: Насруллаев пенальти ишлади.

66. Насруллаев "Андижон" жарима майдонида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ВАР  билан эҳтимолий пенальтини муҳокама қилмоқда.

65. "Насаф" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

62. Ўқинг, фақат кулманг. "Андижон"нинг икки футболчиси рақиб жарима майдони яқинида зарба беришга қулай вазиятда бир-бирига халақит бериб қолди.

60. Зарба! Чолович яқин масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади. Бугун футболчилар тўпни баландликка тепиш бўйича кимўзарга баҳс бойлашган, шекилли.

58. Яна бир зарба! Бу сафар Норчаев айланма зарба орқали ўз омадини синаб кўрди, аммо у геометрия ва физика дарсларини яхши ўзлаштирмаганлиги сезилиб қолди. 

57. Зарба! Рақиб жарима майдонида Бозоров томонидан йўлланган зарба кучсиз чиққани боис "Андижон" дарвозабонининг тўпни эгаллаб олишига қийинчилик туғдирмади.

53. Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг "Бунёдкор" стадиони қаршисида жойлашган истироҳат боғидаги аттракционлар сони яна биттага кўпайди.

50. Футболда дарвозабонлар майдондагилардан бошқа рангдаги либосда эканлиги билан ажралиб туради. Ҳозирги вазиятда "Андижон" футболчиси шу жиҳатни эътиборга олиб, футболчилардан либосининг ранги билан ажралиб турган ён ҳакам турган нуқтага зарба йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Зарба! Бозоровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. "Андижон" дарвозабони сўнгги дақиқаларда бир неча бор сузувчиларнинг старт жараёнидаги ҳолатига ўхшаш ҳаракат амалга оширди. 

39. Зарба! Черан илк марта ўз омадини синаб кўрди, унинг зарбасидан сўнг "Андижон" дарвозаси эмас, унинг ортидаги реклама баннери зарар еди.

36. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиларининг рақиб жарима майдонига узатмасидан сўнг деярли 2-3 метр масофадан тўпга ташланган Ғайбуллаев ҳимоячиларга хос ҳаракат қилиб, дарвозани ишғол қила олмади.

36. Бозоровга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Насаф" стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

33. Хавфли вазият! Мозговойнинг дастлабки зарбасини рақиб футболчилари, иккинчисини эса дарвоза ортида турган хавфсизлик ходими қайтарди.

26. Бозоров тўп учун курашда рақибининг юзига зарба бериб юборди. У Франция президентининг самолётдан тушиш арафасидаги лавҳаларини ҳаддан ортиқ томоша қилган кўринади.

24. Мозговой ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашувдаги биринчи огоҳлантиириш.

23. Чоловичнинг қанотга пасидан сўнг тўп ва Муҳаммадиев тезликда синашиб кўрди. Якунда тўп байроқ ёнидаги чизиқни биринчи бўлиб кесиб ўтди.

20. Тоиров майдон бўйлаб қойилмақом сирпанаётган паллада йўлидан "Насаф" футболчиси чиқиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди.

17. Зарба! "Насаф" қулай имкониятга эга бўлди, бироқ Бозоров томонидан яқин масофадан йўлланган зарба баландлик сакраш бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

13. Турдимуродов тўп учун курашда Неъматов билан тўқнашиб кетди. Ҳакам унга машҳур "дон-дон зики" ўйинидаги қоғоз ишорасини кўрсатиб, босиқликка чақирди. 

11. Черан майдон марказига яқин нуқтадан ўйин қоидасини бузди.

8. Зарба! Абдуманнопов яна чап қангондан олдинга бориб, зарба йўллади, Неъматов тўпни қайтарди, иккинчи уринишда эса тўпни эгаллаб олди. 

6. "Андижон" кетма-кет икки бурчак узатмаси амалга оширди, аммо бундан наф чиқмади.

5. "Насаф" ҳимоячиси қарама-қарши тарафда майдон четида турган Максим Шацких томон аниқ узатма амалга оширди.

2. Зарба! Абдуманнопов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, тўп "Насаф" ҳимоячисидан нарига ўтмади. Учрашувдаги дастлабки ҳужум самарасиз якунланди. Бу дегани бундай вазиятлар тайёр туринг дегани. 

1. Ўйин бошланди. Учрашувни бевосита стадиондан кузаётган мухлислар 90 дақиқа давомида жуда кўп воқеаларга гувоҳ бўлишади: драма, комедия, ҳаяжон, кўзёшлар, хурсандчилик, ҳакамларга бағишланган куй-қўшиқлар ва ҳоказо... Ушбу вақт давомида барчасига улгуролмасангиз, яна қўшимча вақт тақдим этилиши мумкин.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Насаф" қизил, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Ўзбекистон Суперкубоги доирасида амалдаги Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби "Насаф" ва Ўзбекистон кубоги соҳиби "Андижон" ўзаро беллашади. Учрашув қиймати, шиддати ҳамда мухлислар ҳосил қилган атмосфера шу қадар юқорики, унинг олдида ҳар ой ошиб бораётган коммунал тўловлари ҳам ип эшолмайди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+22   
27 май 21:45:32
De Xea_91
Насаф жамоасини галаба билан табриклайман. Хаконий ютди. Пенальти бор эди. Андижон жамоамизга катта рахмат уйин учун. Охирги уйинларни хисобга олсак бугунги уйин идеал уйин булди. Худо хохласа кейнги уйинларда галаба козонамиз. Андижондан борга мухлисларга катта рахмат Оллох рози булсин. Сизлар Энг зурисизлар
+19   
27 май 19:36:54
A.S.А
Насаф таркибининг асоси уз тарбияланувчилари экан. Мана устунлиги нимада? Андижон хам хурматга лойик жамоа! Чиройли ва тоза уйин булсин, муносиб жамоа супер кубокни кулга киритсин!
+18   
27 май 21:16:41
ArsaBarsa
Erkakmisizlar o’zi? Sherzod turdi o’rnidan so’ramadi. Leki qoida buzilgan edi.
+17   
27 май 21:54:12
DRAKON
Mijoz Uchun фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пенальти йук эди, судьяни кузи курми билмайман оёгини тортиб олятти химоячи павторда очик куриниб турибти
Қутоғини тортиб олдими? Курмисан? туп қолиб Насурилаевни оегига тепганини павторда 3-4 марта ТВда курсатдию,сан учун оегини синдирса пеналти қуйиб бериши керакми? Нимага бизни узбек футбол музлислари бунчалик далбаеп,еки билиб туриб узларини далбаеплика солиб курсатишадими?
+14   
27 май 22:00:26
Уз.
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Харомхур насаф хакамлар жамоаси…
Хечкиси ёк азгина ачишади кегин утиб кетади сабрли булинг огайни
+12   
27 май 21:52:31
Fast TV
Пенальти бормиди йўқмиди буни ҳакамлар ҳал қилади! Насаф ютди бўлди тамом, ўзингча ақллилик қималаринг! Андижон Насафдан зўр бўлганида ҳозир биринчи ўринда турар эди! Керемас ортиқча сассу ва ўзингни овунтирувчи гаплар!
+11   
27 май 22:00:55
Abbos fcN
Nasaf muhlislari superkubok muborak bo‘lsin, haqli ravishda yutdi. Omad kuchlilarga kulib boqadi????????????
+11   
27 май 21:54:04
Зинуp
Шацких яхши тайёрлабди командани
+11   
27 май 20:09:22
Artur1801
Андижон яхши тайёргарлик кўрипти ўйинга
+9   
27 май 21:59:00
Murodjon Fayzullaev
Азоблашда давом этамиз олға!!!
+9   
27 май 21:44:14
Strong Connection System
Чичвордию Андижон тузуро хужум киломажию судя сотилди дейишга бало борми яна 90 минут берса хам уролмасди Насаф нимасини сотиб олади бир тузукро Жамоамиди Андижон судяни сотиб олиб ютса
+9   
27 май 21:34:45
ArsaBarsa
Savolda holislarga. Andijon nechta golli vaziyat qildi 2-taymda? Nechta zarba berdi? 2-taymda umuman yo’qolob qoldiku.
+9   
27 май 20:23:16
ДИЛМУРОД НУРДИНОВ
Мухлислар кўп бўлса ўйнашади. Ўйин яхши бўляпти. Шунақа ўйинлар кўп бўлсин. Олға Андижон.
+8   
27 май 22:10:58
Soccerland777
Бу Ла Лигадаям, Бундеслигадаям, А Сериядаям, АПЛдаям, ойдаям, Марсдаям пеналъти. ????????
Химоячи эхтиёткорроқ ўйнаши керак эди...
+8   
27 май 21:53:41
Уз.
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нахуй кере бунақа театр. Хакамлари билан ютилган кубогин кўтинга кирсин .
Утган йилам анжонга кубокни хакамлар оберганди мана кайтибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика